« ...икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси, 38-оят)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БAA бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум ярадор қушни қутқаргани учун ижтимоий тармоқларда дубайлик журналист аёлга ва шаҳар маҳаллий органига миннатдорчилик билдирди.

Журналист Рола ал-Хатиб денгиз соҳилида ярадор, уча олмайдиган қушни топиб олди ва бу ҳақда Дубай маҳаллий органига қўнғироқ қилиб билдирди. Воқеа жойига ярим соат ичида етиб келган ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчилар гуруҳи қушни олиб, қутқарув марказига воқеа тафсилотига оид расмларни юборишди, деб хабар беради «The National» нашри.

Бу хабарни ўқий туриб,  Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги: «Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси, 38-оят) ояти ёдимга тушди. Айнан шу таъкид инсонни ўзи каби уммат бўлган барча жонзотларга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди.

Агар ҳайвонларнинг ҳар бир тури ёки оиласи алоҳида уммат ҳисобланса, айнан шу ҳукм билан улар бошқа умматлар орасида яшаш ҳаққига эга бўлади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Мен ҳожатга бориб, бир чумчуқни икки боласи билан кўрдим ва унинг болаларини олдим. Шунда чумчуқ келиб, гирдикапалак бўлиб уча бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келдилар-да: «Буни ким боласи туфайли фожеага учратди? Унга боласини қайтариб беринглар», дедилар».

Динимиз жонзотларни мақсадсиз ўлдиришни катта гуноҳ ҳисоблаб, қатъиян ман қилади. Имом Насаий аш-Шурайда розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки чумчуқни сабабсиз ўлдирса, қиёмат куни Аллоҳга «Эй Роббим, фалончи мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди», деб шикоят қилади», деганларини эшитдим», дейилган.

Шу ўринда ўзимизга бир савол берайлик. Бу ҳақда биз қандай йўл тутяпмиз? Фарзандларимизга ҳам ҳайвонот ва қушларга меҳрибончилик, яхши муносабатда бўлиш каби фазилатларни ўргатдикми?! Аллоҳ таоло  яратган кичик жониворларини ҳам беҳуда ўлдириш гуноҳ эканини билган болаларимиз келажакда катта-катта хатоликлар қилишдан қалбларини тиядилар, масъият ишларга қўл урмайдилар, иншааллоҳ!

Аллоҳ таоло бизни ҳам Ўзининг махлуқотларига гўзал одоб-ахлоқ ила муомала қилишга муяссар этсин.

Райҳон

Мавзуга оид мақолалар
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш муносабати билан Ийд байрамини уйда ўтказишни тавсия давоми...

17:16 / 23.05.2020 2286
Ғолиблик муборак, азиз муслимамХабарингиз бор, Рамазон ойи муносабати билан forum.muslimaat.uz саҳифамизда ҳам Рамазонда бир суннатни тирилтираман мавзусида танлов давоми...

23:30 / 13 апрель 728
Америкалик муслима сиёсатчи Нида Aллам округ комиссарлиги учун аёллар кенгашидаги ҳамкасблари билан қасамёд қилди.26 ёшли Нида Аллам АҚШнинг Шимолий Каролина давоми...

15:50 / 16.12.2020 1463
Sputniknewsuz.com хабар беришича, Буюк Британияда истиқомат қилувчи юртдошимиз Гули Шайх хоним Гули Мурадова Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани аҳлига кўмак беришга давоми...

13:45 / 05.05.2020 4243