Саодатли хонимлар CАВДА БИНТ ЗАМЪА розияллоҳу анҳо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саодатли хонимлар

CАВДА БИНТ ЗАМЪА

розияллоҳу анҳо

 

1-савол: Хадижа розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланган биринчи аёл ким бўлган?

Жавоб: Савда бинт Замъа.

2-савол: У кишининг онасининг исми нима бўлган?

Жавоб: Шаммус бинт Қайс ибн Зайд.

3-савол: Савда бинт Замъа Қурайшнинг қайси қабиласидан эди?

Жавоб: Бану Омир қабиласидан бўлган.

4-савол: Савда бинт Замъанинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари билан қайси боболарида бирлашади?

Жавоб: Тўққизинчи боболари Луайда туташади.

5-савол: У киши қаерда туғилган?

Жавоб: Маккаи мукаррамада.

6-савол: Савда бинт Замъанинг биринчи турмуш ўртоғи ким эди?

Жавоб: У кишининг биринчи турмуш ўртоғи амакиваччаси Сакрон ибн Амр розияллоҳу анҳу бўлган.

7-савол: Савда розияллоҳу анҳо Исломни қачон қабул қилган?

Жавоб: Савда розияллоҳу анҳо ва у кишининг турмуш ўртоғи Сакрон розияллоҳу анҳу пайғамбарликнинг илк даврларидаёқ Исломни қабул қилганлар.

8-савол: Савда розияллоҳу анҳо биринчи турмуш ўртоғи Сакрон розияллоҳу анҳу билан биргаликда қайси ҳижратда[1] иштирок этган?

Жавоб: Улар Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижратда иштирок этганлар.

 

9-савол: Савда розияллоҳу анҳонинг турмуш ўртоғи Сакрон розияллоҳу анҳу қачон вафот этган?

Жавоб: Ҳабашистондан Маккага қайтгач.

10-савол: Савда розияллоҳу анҳонинг куняси нима эди?

Жавоб: У кишининг куняси Уммул Асвад бўлган.

11-савол: Савда розияллоҳу анҳонинг турмуш ўртоғи Сакрон розияллоҳу анҳу қачон вафот этган?

Жавоб: У Ҳабашистондан Маккага қайтгач вафот этган.

12-савол: Савда розияллоҳу анҳога уйланишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ким тавсия қилган?

Жавоб: Ҳавла бинт Ҳаким розияллоҳу анҳо тавсия қилган.

13-савол: Ҳавла бинт Ҳаким Савда розияллоҳу анҳонинг отасига Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун совчилик қилиб борганида у киши қандай жавоб берди?

Жавоб: Савда розияллоҳу анҳонинг отаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизига жуда муносиб эканларини, лекин Савда розияллоҳу анҳонинг хоҳишини сўраб кўришни айтди.

14-савол: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Савда розияллоҳу анҳога қачон уйланганлар?

Жавоб: Ҳижратдан аввалги тўртинчи йил / нубувватнинг ўнинчи йили шаввол ойи / милодий 619 йилнинг май-июнь ойларида.

15-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Савда розияллоҳу анҳога уйланганларида бу мўминлар онасининг ёши нечада эди?

Жавоб: У киши эллик ёшда эди.

16-савол: У кишига берилган маҳр миқдори қанча бўлган?

Жавоб: 400 ёки 500 дирҳам бўлган.[2]

17-савол: Хадижа розияллоҳу анҳонинг вафотидан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёш қизларини ким бағрига олиб, уларга ғамхўрлик қилган?

Жавоб: Мўминлар онаси Савда розияллоҳу анҳо.

18-савол: Мўминлар оналари орасида энг баланд бўйли ва энг тўла бўлгани ким эди?

Жавоб: Улар ичида энг баланд бўйлиси ва энг тўладан келгани Савда розияллоҳу анҳо эди.

19-савол: Мўминлар оналари орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиққан вақтда ёши энг каттаси бўлган аёл ким эди?

Жавоб: Савда розияллоҳу анҳо.

20-савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилаётган вақтларида никоҳларида нечта аёл бор эди ва уларнинг исмлари нима эди?

Жавоб: Бу пайтда никоҳларида иккита аёллари бор эди. Улар: мўминлар оналари Савда ва Оиша розияллоҳу анҳумо. Лекин Оиша розияллоҳу анҳо у зотга никоҳлангани билан ҳали биргаликдаги оилавий ҳаётни бошламаган эди.


[1] Аввал айтиб ўтилганидек, «ҳижрат» сўзи кўчиб ўтиш деган маънони билдириб, Макка мушриклари Исломга ва мусулмонларга шиддатли қаршилик кўрсатаверганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида учта ўзга юртларга кўчиб ўтиш – ҳижрат бўлган: икки марота Ҳабашистонга, бир марта Мадинаи мунавварага.

[2] 200 дирҳам (кумуш танга) ёки 20 динор (тилла танга) закот нисобидир. Демак, Савда онамизнинг маҳри 2-2.5 нисоб миқдорича бўлган экан. Аксар оналаримизнинг маҳрлари шунча бўлган.

Мавзуга оид мақолалар
Инсон уйига ҳалол меҳнат билан ҳалол касб қилиб қайтиши, унга бирор алдов, ёлғон ва фириб аралаштирмаслиги давоми...

22:10 / 27.12.2021 2256
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Қуръони каримда марҳамат қилиб, у давоми...

07:00 / 09.06.2020 7999
Aсрлар давомида отаоналар фарзандларига Хадийжа бинт Ҳувайлид, Насиба бинт Каъб, Aсмо бинт Aбу Бакр давоми...

08:00 / 28.01.2022 3319
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи жуфти ҳалоллари у зот давоми...

07:00 / 15.08.2020 5207