Лондонлик 100 ёшли отахоннинг навбатдаги хайрияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Лондонлик 100 ёшли отахон Рамазонда қочқинлар шарафига ўз уйи атрофидаги боғни 100 марта айланиб чиқиб, хайрия учун маблағ топмоқда.

100 ёшга етишнинг ўзи ноёб ва ҳайратланарли хусусиятдир. Aммо лондонлик Дабир Чудхури, 26 та хайрия жамғармалари, шу жумладан Ғазо, Сурия ва Яманга ёрдам тарқатиш учун пул йиғиш мақсадида Рамазон ойида рўза тутиб, кўпчилик учун ақлга сиғмайдиган иш – уйи яқинидаги боғи атрофида 100 марта пиёда айланиб чиқиб хайрия лойиҳасини амалга оширмоқда.

Дастлаб Дабир ўтган якшанба куни CОVID-19 қурбонлари учун 1000 фунт стерлинг (1250 доллар) йиғишга ваъда берди. У ўз олдига Рамазон ойида рўза тутаётган ҳолида уйининг ташқарисидаги боғни пиёда босиб ўтишни мақсад қилган. Дастлабки тўққиз соат ичида “ЖaстГивинг”нинг хайр-эҳсонларни қабул қилиш саҳифаси белгиланган мақсадга эришди ва кейинги 48 соат ичида хайрия ҳақидаги хабарлар бутун мамлакат бўйлаб тарқала бошлади. Ҳозир уларнинг умумий миқдори 6000 фунтдан ошади ($ 7515).

Қўллаб-қувватлашлардан илҳомланган Дабир ваъдасини янгилади ва энди донорлар хайр-эҳсон қилишда давом этмоқда. Хайриядан йиғилган маблағлар 26 та турли хил миллий хайрия ташкилотларига, шунингдек, CОVID-19 қурбонларини қўллаб-қувватлашга ва Яқин Шарқда ёрдам кўрсатадиган халқаро хайрия ташкилотларига йўналтирилади. Дабир ўз тарафдорларини эътироф этган ҳолда: “Хайр-эҳсонингиз учун ташаккур. Мен оч болаларнинг табассум қилиши учун ёлғиз курашмаяпман, биз биргаликда курашмоқдамиз. Ушбу маблағ Буюк Британия, Бангладеш ва бошқа кўплаб мамлакатларда жуда муҳтож оилаларга ёрдам беради", дейди у.

Манба: middleeastmonitor.com

Дилноза Мамадалиева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

09:13 / 24.12.2020 4194
Рометанга кел, дўстни тутмоқ истасанг.Кел, бошингдин оёқ ясаб, аё дўст,Гар Азизон руҳин шод этмоқ давоми...

08:23 / 28.12.2023 2167
Бугунги кунда илмфан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва давоми...

02:10 / 12.02.2020 5018
Сиз Адунни Аденинг нигериялик актриса ва модел эканлигини эшитгансиз. У 1976 йил 7 июнда АҚШнинг НьюЙорк давоми...

01:18 / 01.06.2020 4667