Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилишининг сабабини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми?

Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин

ўқилишининг сабабини биласизми?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади*. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар.

Ўзига ибодат қилаётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга қанча шукр қилсак оз.

Бомдод намозини ўқимасангиз нима бўлади?

Бомдод намозининг ўқилишига кеча ва кундуз фаришталари гувоҳ бўладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда, жумладан, «Сизларга кечаси алоҳида фаришталар, кундузи алоҳида фаришталар алмашиб, келиб турадилар. Улар Аср ва Бомдод намозларида жам бўладилар», дейилади. Демак, ушбу икки вақт алоҳида эътиборли ва баракали вақтлардир.  Бомдод намозидан сўнг тонг отаётган пайтда ер юзига Аллоҳ таолонинг баракаси ёғилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир” (Исро сураси, 78-оят).

Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй одам боласи, қарагин! Аллоҳ сени ҳаргиз аҳдидан бирор нарсани зое қилган ҳолда топмасин», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Фаришталар бомдод намозини ўқиган инсонларнинг рўйхатини қилиб, осмонга олиб чиқишади. Бу рўйхатда фалончининг исми чиқмайди. Фаришталар: «Парвардигор, фалончи бомдодни ўқимади», дейишади.
Аллоҳ таоло Ўзи билса ҳам фаришталардан: «Фалончи қаерда экан?» деб сўрайди. Фаришталар: «У уйқуда эди» ёки «У ғафлатда ётганди», дейишади.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни шундай ғафлатдан сақласин.

 

*Изоҳ: 

Озоносфера — Ер сиртидан 10–50 км баландликда жойлашган озонли атмосфера қатлами. Озон 20–25 км баландликдаги Озоносферада энг кўп тўпланади. Озоносферада озоннинг ҳосил бўлиши ва унинг баландлик бўйича тарқалишини фотокимёвий назария тадқиқ қилади. Озон Қуёш радиациясини кучли ютади, шунинг учун Қуёш радиациясининг биологик жиҳатдан анча фаол қисми Ер сиртига етиб келмайди. Радиацияни ютиши натижасида Озоносфера қатламида температура анча кўтарилади. Озоносферадаги озонни текшириш учун ҳар хил баландликда олинган ҳаво намунаси таҳлил қилинади: Ер сиртидаги ёки зонд ва ракеталар ёрдамида атмосферага олиб чиқилган оптик асбоблар (спектрофотометр)дан фойдаланилади. Озоносфера маълумотлари Қуёш радиациясининг Ер атмосферасида ютилиш табиатни ўрганишда жуда муҳим.

Озон (юн. озон — ҳид тарқатувчи), О3 — кислороднинг аллотропик шакли. О. молекуласида 3 та кислород атоми бор. О.ни илк бор 1785 йилда голландиялик физик Ван-Марум ҳаво орқали электр учқунлари ўтказилганда ўзига хос ҳид пайдо бўлиши ва оксидловчи хоссага эга бўлишлигини топган. О.нинг хоссалари кислородникидан кескин фарқ қилади. Кўк тусли ва одатдаги шароитда портловчи газ. Қайнаш температураси — 111,8°, суюқланиш температураси — 192,4°. Кучли оксидловчи ва беқарор модда. Калий ёдиднинг нейтрал эритмасига озон таъсир этганида, калий ёдид оксидланиб, ёд ҳосил бўлади. Қора тусли қўрғошин сулфид озон таъсирида оксидланиб, оқ тусли қўрғошин сулфатига айланади. Озон баъзи бир анорганик ва органик моддалар билан бирикканда, озонидлар вужудга келади. Озон ҳосил қилиш учун махсус асбоб — озонатор ишлатилади. Озон ҳавода жуда оз миқдорда (1 м3 да 1 м2) бўлади. Ер юзасидан узоқлашган сайин озон миқдори ортиб боради ва 20–25 км баландликда максимумга етади. Оксидловчи, дезинфексияловчи ва бактерияларни ўлдирувчи хоссаларга эга бўлганлиги учун ичимлик сувини тозалашда, озиқ-овқат саноатида, оксидловчи сифатида ёғ ва қоғозни оқартиришда ҳам ишлатилади. Озоннинг ҳаводаги консентрацияси 5-10 фоиздан ошмаслиги керак, чунки озон ис гази (СО)га нисбатан ҳам заҳарлидир.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Нигериянинг мусулмон пешқадамлари султон Сокото Саад ҳожи Абубакр III бошчилигида ҳукуматга ҳаж давоми...

19:33 / 12.02.2017 3280
«Мукаллаф» деганда унга нисбатан шариат ҳукмлари таклиф қилинган, яъни шариат ҳукмларини бажариши фарз давоми...

12:00 / 16.05.2017 3785
Агар сиз кечга бориб бир талай зарур ишларни бажаришга улгурмаганингиздан ўзингизни асабийлашган ҳолатда давоми...

16:58 / 28.12.2016 5088
Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли фойдаланишга буюрди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

21:00 / 24.10.2019 2407