Талабалар Аллоҳ таолонинг танлаб олганларидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунлик кунда мен ожиз фақир ҳам бу хуш неъматдан насибадорман. Шундай масканга бориб бир қанча болаларга таълим бераман. Болалар Қуръон ўқийдилар. Ўз кўксиларини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари билан мунаввар қиладилар. Улар чиройли насибали болалардир!

Уларни Аллоҳ таоло ўз бандалари орасидан диний таълим бериш учун танлаб олди. Улар яхши насибали болалардир!  Чунки Аллоҳ таоло уларни ўз дини хизмати учун қабул қилди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик» (Фотир сураси, 32-оят). Қуръони Каримнинг гувоҳлик беришича, Аллоҳ таоло Ўзи танлаб олган бандаларга, Ўзига маҳбуб бўлган бандаларга Қуръонни ҳифз қилдиради.

Диний илмни ўрганувчи толиб ва толибалар Аллоҳ таолонинг маҳбубларидирлар. Ҳадиси шарифда шундай ривоят келади: «Аллоҳ таоло қиёмат куни олимларни қоим қилиб: «Эй олимлар жамоаси! Мен сизларнинг кўксиларингизни илм учун танлаб олдим. Бугун сизларни одамлар олдида шарманда қилишни хоҳламайман. Бас, ҳисоб-китобсиз жаннат дарвозалари сизлар учун очиқдир», дейди. Аллоҳ таоло қанчалар раҳмли бўлса, шунчалар карамлидир».

Ҳадисларда келишича, шу умматнинг олим аёллари ва эркаклари Ҳавзи Кавсар олдига йиғиладилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан Ҳавзи Кавсар жомини уларга берадилар. Бу қанчалар яхши насиба! Аллоҳ таолонинг севимли Пайғамбари ўз олим умматларига иззат кўрсатса! Лекин тилимиз олим бўлиб, қалбимиз жоҳил бўлмасин. Димоғимизда илм бўлиб, жисмимизда суннатга риоя қилмаслик бўлиши жуда ёмон. Бу иккиюзламачиликдан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин.

Шайтон танланган бандалар ортидан қолмай эргашиб юради. Масжидга борса ҳам, мадрасага борса ҳам, шайтон улар ортидан эргашиб юради. Шайтон толиби илмларнинг вақтини зое қилишни, илмдан манфаат кўрмасликларини хоҳлайди. Шу боис шайтондан сақланиб, нафси ёмонликларини назорат остига олиш лозим. Шунда Аллоҳ таоло илм зиёнати билан у кишини зийнатлайди.

Сиз бутун вужудингизга шу гапни сингдириб олинг: «Аллоҳ таоло динда биз учун иззат ато қилади». Инсонда маънавий баландлик бўлса, қадди-қоматсиз ҳам баланд бўлади. Инсонда ҳаё бўлса, сурмасиз ҳам инсон кўзи чиройли кўринади. Инсон пешонасида сажда нишони бўлса, гримсиз ҳам юзи чиройли кўринади. Шу боис тақво ва парҳезда ҳаёт ўтказувчи инсонларни Аллоҳ таоло икки дунёда саодатли қилади. 

Аллоҳим! Ҳаммамизга иззат ато қилгин, ҳаммамизни ёмон кунлардан ва ёмон тунлардан ҳамда ёмон ишлардан сақлагин. Иззат кетидан келадиган хорликдан Ўзинг асрагин! Тараддудга тушиб қолишдан Ўзинг асрагин! Тойилишдан Ўзинг асрагин! Бизни барча ёмонликдан асрагин! Бизда на қувват, на куч бор. Барча қувват ва қудрат Ўзинга тегишлидир. Бас, Ўзингдангина ёрдам сўраймиз. Кетар чоғимизда иймон билан кетиш насибасини бергин. Иймонимизни сақлаб қолишимизга кўмак бергин.

 Аллоҳим, бизга иймонимизни асраб қолишни тақдир қилгин ва дининг хизматига қабул қилгин ва мақбул бандаларинг қаторига қўшгин.

Мавлоно Зулфиқор Нақшбандий

Абдуманнон Жаъфар таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳар бир кунимизни Ўзининг тоатибодати билан ўтказишимизни давоми...

22:04 / 21.05.2020 4850
Шукр қил...Нафас олдингми, уни қайтариб чиқаришингга танинг Холиқидан рухсат кутади. Қанчадир лаҳза давоми...

08:00 / 02.02.2020 3659
КИМ ТАНИСА РАСУЛУЛЛОҲНИ...Фарқлаш зарур ҳар бир кишигаСавоб ила зарар, гуноҳни.Пухта эрур, билинг, ишигаКим давоми...

08:00 / 08.03.2020 2918
Табиатнинг мўъжизавий ва фусункор фасли бўлмиш гўзал баҳор мусаффо ҳаво билан тўйинди. Аммо бу галги давоми...

02:33 / 13.05.2020 3168