11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда илм-фан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва илм-фан соҳасида аёллар учун тенг имкониятлар тақдим қилиш мақсадида БМТ ташкилоти ҳар йили Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунини жорий қилган.

Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси 2015 йил декабрдаги 70-сессиясида февралнинг 11-кунини Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни дея белгилади.

Бу куннинг нишонланишидан мақсад илм-фан ва технология соҳаларида аёлларни ҳам фаол бўлишга жалб қилиш, тадқиқот олиб бораётган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришдан иборат.

Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни таъсисчиларининг 2020 йил учун мўлжалланган дастурларидан қуйидаги мавзулар ўрин олган:

Equality in Science, Technology and Innovation: Global Trends and Challenges (Фан, технология ва инновация соҳаларидаги тенглик: Глобал тенденциялар ва муаммолар)

Equality in Agricultural Science, Technology and Innovation for Inclusive Green Growth (Тўлақонли табиий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигига оид фанлар, технологиялар ва инновақиялар соҳаларидаги тенглик)

Empowering Women in Science Technology and Innovation in the Digital Economy Era (Рақамли иқтисодиёт даврида илмий технологиялар ва инновациялар соҳасида аёлларга имконият бериш)

Digital Economy and Society: Understanding society’s Culture and Anthropology for Sustainable Development  (Рақамли иқтисодиёт ва жамият: Барқарор ривожланиш учун жамият маданияти ва антропологиясини тушуниш)

Reshaping Economic Development through Empowerment of Women in Science (Илмий соҳада аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш орқали иқтисодий ривожланишни ўзгартириш)

Мавзуга оид мақолалар
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 4908
13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли давоми...

22:38 / 21.09.2020 4593
Дунё бўйлаб тарқалган пандемия сабабли Буюк Британияда ҳам масжидлар ҳамон ёпиқ. Муборак Рамазон ойида давоми...

00:02 / 26.04.2020 3124
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

09:28 / 21.04.2023 2658