Шукр қил...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шукр қил...

Нафас олдингми, уни қайтариб  чиқаришингга танинг Холиқидан рухсат кутади. Қанчадир лаҳза бўлакчасида бўладиган ҳолат. Ҳеч нарса оддий эмас. Тириклик учун шукр.       

     Агарда, сен учун азиз бир инсонни  ёнингдан ўлим олиб кетса, ўксима, чунки у омонат эди. Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди. Тақдир ишига кўнмоқлик аслида бир мерос. Отамиз Одам  кўнмоқлик, сабр ва кутмоқлик, тавба қилиб дуоларда йиғламоқлик ва Жаннатни соғинмоқликни бизга мерос  қолдириб кетганлар...

     Беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озорлансанг,  йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташлаб, сени покламоқда. Бахтиёрликда қилинган гуноҳлар  маҳзунликдан бадал сўрайди! Энг маҳзун кунинг - Маҳшар майдонида бу гуноҳлар талабини билдирмаганига, ёқангга ёпишмаганига шукр қил!

    Сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узса ва узганлик сабабини айтмасдан кетса ҳам маҳзунлашма...  Чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.  Ҳар ким насибаси борича ёнингда туради. Сен олган ҳаводан нафас олишлик насибаси эмасми, албатта кетади!

    Сен учун энг яқин инсонингни қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам, ўксима, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт. Кўп нарсаларнинг ҳикматини ё ақлинг тўлишганда, ё вақтлар ўтганда тушунасан!

    Сен кўп бора яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам ҳайрон бўлма, бу дунёда  сен биринчи мазлум эмассан.  Кўплар хиёнатнинг таъмидан хабардор,  оғриғидан шикаста.  Бу ўйинларда сен золим бўлмаганингга қувонгин.

     Агар бир қалин дафтаринг бўлганда,  унга ҳар бир ўзинг етишган неъматларни санаб бирма-бир ёзиб чиқсанг ҳам дафтарингга сиғмаслигини биласан...

     Энг камбағал инсон ҳам шукрини билдирса, қўлида бор неъматларини кўз олдига келтирса,  аслида бой инсонлигини билади.

      "Камбағал бўлсанг, кўчиб боқ!"  дейишади.  Сен бу дунёдан у дунёга кўчмасингдан олдин бой эканлигингни ҳис қил ва  шукрона айт...

     Ҳар кун ўтади,  худди биз дунёдан ўтган каби,  орқадан янги йўловчиларнинг  куни туғилаверади!

Умму Зайнаб

Мавзуга оид мақолалар
Ташқарида шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Одатдагидек, мадрасада толиба қизларга дарс ўтаётган эдим. Шу пайт давоми...

01:24 / 08.08.2020 12319
Бугунлик кунда мен ожиз фақир ҳам бу хуш неъматдан насибадорман. Шундай масканга бориб бир қанча болаларга давоми...

08:00 / 27.02.2020 3377
Табиатнинг мўъжизавий ва фусункор фасли бўлмиш гўзал баҳор мусаффо ҳаво билан тўйинди. Аммо бу галги давоми...

02:33 / 13.05.2020 3168
Инсонга берилган неъматларнинг энг қадрлиси ndash бу сиҳатсаломатликдир. Инсон ҳаёт экан, турли синовларга давоми...

08:00 / 07.03.2020 4134