“Зайнаб” исми ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун аёлларнинг исмидан энг маҳбуби Зайнаб бўлган. У зот ўзларининг тўнғич қизларига шу исмни қўйганлар.
Имом Муслим Зайнаб бинт Абу Саламадан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Менинг исмим Барра эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни “Зайнаб” деб ўзгартирдилар. Зайнаб бинти Жаҳшнинг исми ҳам Барра эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳам “Зайнаб” деб ўзгартирдилар».
Муҳаммад ибн Амр ибн Ато розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қизимни Барра деб номладим. Зайнаб бинти Абу Салама менга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмдан наҳий қилганлар. Мен Барра деб номланган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзингизни ўзингиз пок деманг. Сизлардан ким яхшилик аҳли эканини Аллоҳ билувчидир», дедилар.
«Уни нима деб номлайлик?» дейишди.
«Зайнаб деб номланглар», дедилар».
Шарҳ: “Барра”да яхшилик маъноси бор.
“Зайнаб”да “бўлиқлик” маъноси бор экан. Шунингдек, гўзал ва хушбўй бир дарахт ҳам “зайнаб” деб аталар экан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бандаларига бутун ер юзини саждагоҳ қилиб берган Роббимиз субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин «Ким давоми...

22:26 / 02.02.2017 8276
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм       Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз солаллолоҳу алайҳи васалламга салом ва давоми...

15:34 / 14.03.2017 14063
embedhttpswww.youtube.comwatchvFzo55xyN9Sofeatureyoutu.beembed

19:54 / 06.07.2018 3980
«Ҳаж» сўзининг луғавий маъноси «қасд қилиш» демакдир. Шаръий истилоҳда эса махсус амалларни маълум бир давоми...

18:53 / 02.12.2016 4663