Қалби хаста ошиқнинг мактуби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, ҳамсуҳбат бўлишга ҳам имконим бор. Афсуски, мен сенга ошиқликни даъво қилсам ҳам, сен учун кўп вақт ажрата олмаяпман. 
Аниқроғи, мен кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилмаяпман. Истасам, кечаю кундуз сен билан бирга бўлишим мумкин-ку. Ахир бошқа нарсаларга вақт ажратаман-ку. Ёки мени сенга талпинтиргувчи муҳаббатим камлик қилаяптими? Ҳа, мен ошиғингни кечир... Батаҳқиқ, бу дунёда бирор киши менга сен каби дўст бўла олмайди. Сендан айрилмоқни тасаввур қила олмайман. Сенсиз ҳаётим зулмат, бўшлиқдир. Шуни билсам-да, фурсат борида сенга кўпроқ вақт ажратмаётганимдан дилим ғаш... Ҳеч бир тожир хизмати эвазига ҳеч қандай ҳақ талаб қилмайдиган, асло зарари етмай манфаати етадиган шерикни рад қилмаса керак. Сен менга ана ўшандай шерикдан ҳам кўра манфаатлироқсан. Аммо буни билсам ҳам, сенинг беминнат ёрдамингдан жуда кам фойдаланаман. Ваҳолангки, мен туну кун сени қучоғимдан қўйиб юбормасам ҳам, кам... Мени кечир... Мен қалби хаста ошиғинг сенга маҳбубликни даъво қиламан-у, меҳримни бермаётганим учун кечир... Сен учун озгина вақт ажратсам, сен мен учун шу қадар кўп яхшилик етишига сабабчи бўласанки, буни таърифлай олмайман. Лекин мен компьютер ва телефонга кўпроқ вақт ажратаман. Ундан манфаат олиш билан бирга зарар ҳам олишимни билсам ҳам... Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу «Сендан бизни мана шу жиҳод машғул қилди» деб сенга йиғлаган эканлар. Биз эса «Сендан бизни мана шу жиҳоз машғул қилди» дея йиғлашимиз мумкин, эй Қуръони Карим! Бу сўқир кўзлардан ёш ҳам келмайди.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради ЖАВОБ давоми...

16:57 / 16.10.2016 3603
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Роббимиз таборака ва давоми...

14:19 / 20.12.2016 5522
Маиший кимё, шубҳасиз, цивилизация эришган ютуқларидан биридир. Бугунги кунда усиз ҳаётни тасаввур қилиш давоми...

07:49 / 26.01.2017 5380
Юрак ва қон томирлари жарроҳи доктор Холид шундай ҳикоя қилади Кунларнинг бирида икки ярим яшар бола давоми...

04:44 / 22.03.2018 9040