67 ёшли талаба аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги орзусини рўёбга чиқарди. «Ёшимнинг катталиги таълим олишимга тўсқинлик қилмаслигини исботлай олдим», дейди Руқия Умар Сингапурдаги “Сандей таймс” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, у болалигидан ўқишни ниҳоятда яхши кўрар ва мадрасада таълим олишни жуда хоҳлаган. Тақдирида эса бошқа битиклар бор эди – ўқиш ўрнига узоқ вақт машиналар тураргоҳида ёрдамчи бўлиб ишлашига тўғри келди. Шунга қарамай, 40 ёшдан ошганида араб тили бўйича биринчи дипломини олишга эришди.

У турмуш ўртоғи, учта қизи ва икки набираси ёрдамида 11,5 йил давом этган масофавий таълимдан кейин илмий даражага эга бўлди. Руқия хоним ўз илмий ишида мусулмон аёлларнинг Сингапур жамиятидаги ўрни қай даражада эканини ўрганиб, парламент спикери Халима Ёқуб ва оилавий шифокор Элли Сабриналар фаолиятини намуна сифатида ёритди. «Умид қиламанки, саъйи-ҳаракатларим менинг ёшимдаги бошқа инсонлар учун вақтни бой бермасдан, қолган ҳаёти давомида ҳам таълим олишни давом эттиришда ибрат бўлади», дейди Руқия Умар хоним. У ўқишни тамомлаганида «Жамия» ўқув марказининг 33 нафар битирувчилари ичида энг ёши улуғи эди.
Мудофаа ва ташқи ишлар вазири Малик Усмон уни мақтаб, бир умр илм исташ Ислом динининг асосларидан бири эканлигини таъкидлади. У битирувчиларга ўз малакасини тинимсиз ошириб бориш, порлоқ келажак учун ҳаракат қилиш, ўз билими билан жамият аъзоларига Исломни янада яхшироқ тушунишга ёрдам бериш лозимлигини уқтирди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бундан бир неча йил аввал бир масжид имоми яшаш учун Лондон шаҳрига кўчиб келди. Уйидан шаҳарга чиққанда у, давоми...

16:25 / 23.12.2016 3671
Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши глобал курашдаги ўрни Бугунги кунда диний давоми...

09:23 / 22.05.2017 6111
Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллабқувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави давоми...

12:02 / 16.11.2017 5827
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду сано, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту давоми...

15:05 / 12.03.2017 5989