Рўзанинг тиббий тадқиқотлари (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом шариатидаги Рамазон рўзаси бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади?

Маълумки, Ислом шариатидаги рўза юқорида кўрсатилган парҳезлардан бир вақтнинг ўзида икки аспект(жиҳат ёки нуқтаи назар)га ижобий таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Унинг ажойиб тиббий хоссалари қуйида келтирилган далилларда намоён бўлади:

1. Рамазон ойида тутилган рўза бошқа парҳезлардан шуниси билан фарқ қиладики, унда ифтор ва саҳар вақтларида таомлар чекланмаслиги билан тўймаслик ёки калориясиз бўлишлиги кутилмайди. Буни 1074 йилда Шимолий Дакотадаги университет талабалари устида  олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра М.М. Хуссаин тасдиқлаган. У ўз тадқиқотларидан тиббиёт талаб этган меъёрдаги калория Рамазон ойида учдан икки қисмни ташкил этади, деган хулосага келган.

2. Рамазонда рўза тутишлик ихтиёрийдир. У шифокор томонидан белгиланмайди. Миянинг гипоталум қисмида «липостат» деб номланувчи марказ мавжуд. У инсон танасининг барча қисмини назорат қилиб туради. Тўлиқ ва қисман очлик даврдаги парҳезда вазн сезиларли даражада камаяди, бунга эса марказ фожиага қарагандек жавоб беради ва организмни парҳез тугаганидан сўнг яна ўз ҳолига келиши учун дастурлайди. Шундай қилиб, озишнинг ягона маъқул йўли аста-секинлик билан назорат остида босқичма-босқич озуқани камайтиришдир. Рамазон – бу ўз-ўзини назорат қилиш ва тарбиялаш ойидир. Бу эса озиқланиш феъл-атворида лопостатнинг дастурига ижобий таъсир қилади.

3. Ислом шариати озуқани чекламайди (яъни фақат оқсил, углевод, сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш). Саҳар вақтида енгил нонушта қилинади, ифтор вақтида бирор ширинлик масалан, хурмо, мевалар, шарбатлар билан оғиз очилади. Бу эса кейинроқ истеъмол қилинадиган кучли овқат пайдо қиладиган гипоглиценлардан фориғ бўлишга олиб келади.

4. Ифтордан кейин озуқадаги моддалар алмашинувига ёрдам берувчи қўшимча намоз (таровеҳ) ўқилади. Калорияларни сарҳисоб қилиш ёрдамида Таровеҳ намозида, тахминан, 200 калория энергиянинг емирилишини ҳисобладим. Ислом ибодатларидан бўлмиш «Намоз» мушаклар учун машқ билан калорияларни тарқалишида юмшоқ жисмоний тарбия машқларини ўзида боғлайди.

5. Ўз-ўзидан Рамазон ўзини тарбиялаш машқи ҳисобланади. Чекувчилар, ширинхўрлар, кофени севувчилар учун бу одатларни камайтириш учун яхши машқ ҳисобланади ва албатта, Рамазондан кейин ҳам буни давом эттиришни умид қилиш керак.

6. Мусулмонлар рўзада руҳий натижани яхшиланишига гувоҳлик беришган. Улар Рамазон хотиржамлик ва тинчлик ҳиссиётини беришини айтишади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Бирортангиз рўза тутаётган экансиз, асло лоф ва ёмон сўзламанг, бақириб-чақирманг ҳам. Бордию биров уни сўкса ёки бўлмаса у билан ғавғо қилмоқчи бўлса, унга «Мен рўзаман» десин-у, сўз айтмасин», шунингдек, Рамазон ойида бировга душманлик қилиш энг кичик қийматда бўлади. Бу ойда мусулмонларнинг қўрқуви жиноятларнинг кескин камайишига олиб келади.

Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, Рамазоннинг дастлабки кунларидан вазнимни камайиши туфайли ўзимни яхши ҳис қилдим. Мен кўпроқ ишлардим ва ибодат қилардим. Бу менинг жисмоний бақувватлигимни ва ақлий қобилиятимни кучайтирди. Офисимда ўзимнинг шахсий лабораториям мавжуд бўлгани учун Рамазондан олдин ва Рамазоннинг охирида ўз анализларимни, қондаги глюкоза даражасини, триглицеринни ва холестеролани текшириб турдим. Ой охирида анализларим яхши чиққанини сездим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, вазнимни камайиши менга муаммолар туғдирмади. Менинг вазн ташлашим энг оз даражада бўлгани учун тезда йўқотилганлар тикланди. Рамазонда рўза тутишлик вазнида муаммолари мавжуд инсонлар ва чекишга муккасидан кетганлар учун ҳақиқий илтифот бўлиши мумкин. Бу ойда шундай инсонлар ёмон одатларини назорат қилишга ўрганишлари мумкин.

Касалхона ва клиникадаги беморлар учун рўза тутишлик

Юқорида эслатиб ўтилгандек, айрим беморлар рўза тутишликдан озод этилади. Аммо айримлари рўза тутишлари мумкин. Улар учун қуйидаги тавсиялар берилади:

a. Қандли диабет билан касалланган беморлар. Қандли диабет билан оғриган ва парҳез буюрилган беморлар рўза тутишлари мумкин ва уларнинг вазнлари камайиши билан касаллик ўтиб кетиши ҳам мумкин ёки уларнинг ҳолатлари яхшиланиши мумкин. Қандли диабет билан оғриган ва парҳез билан бир қаторда Ориназ каби гипоглицемин препаратлари буюрилган беморлар учун рўзадор бўлишликларида айрим эҳтиёт чораларини кўришлари керак. Улар препаратнинг миқдорини учдан бир қисмга камайтиришлари ва препаратни эрталаб эмас, ифтор вақтида истеъмол қилишлари керак. Агар улар қонларида шакар миқдори камайганини сезиб қолсалар ёки аниқласалар, дарҳол рўза тутишликни тўхтатишлари керак. Инсулин қабул қиладиган қандли диабет билан оғриган беморлар рўза тутишлари асло мумкин эмас. Агар улар таваккал қилиб рўза тутишликни лозим топсалар, албатта, шифокор назоратида бўлиб, инсулин миқдорини ўзгартиришлари шарт. Қандли диабет билан оғриган ва рўза тутаётган беморлар ифтор, саҳар вақтида парҳезга қаттиқ эътибор беришлари керак. Рамазонда ширинликлар кўп истеъмол қилинади, бу вақтда парҳезни бу билан бузишлик, уларнинг соғлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Улар эрталаб ва ифтордан кейин қондаги шакар миқдорини текширтиришлари керак.

b. Юрак ёки қон босими билан оғриган беморлар. Вазн ортиқчалигида енгил ва оғир қон босими билан оғриган беморлар рўза тутишлари керак, чунки рўзадор бўлишликлари уларнинг қон босимлари камайишига олиб келади. Бунинг учун улар шифокор кўригидан ўтиб, рўза вақтида қандай дориларни истеъмол қилишлари кераклигини ёки умуман, истеъмол қилишлари мумкин эмаслигини аниқлаб олишлари керак. Масалан, организмда сув миқдорини меъёрда ушлаш учун сийдик ҳайдайдиган дориларни камайтириш тавсия этилади. Индерила ёки Тенормина туридаги дориларни кунига бир маҳал саҳар вақтида ичиш тавсия этилади. Юрак хасталиги анча оғир ёки қон босими юқори бўлган беморлар рўза тутишлари мутлақо мумкин эмас.

c. Бош оғриғи ва мигрен[3] билан касалланган беморлар. Бош оғриғи, сувсизлик, қондаги шакар миқдорининг камлиги рўза вақтида хуруж беради. Ёғ кислоталари сув билан қаттиқ режимда озиқланиши ва қоннинг озиқланиши озод ёғ кислоталарининг ошишига олиб келади. Бу эса катехоламинни[4] озод бўлишидан мигренни кўтарилишига олиб келади. Мигрен билан оғриган беморларга рўза тутмаслик тавсия этилади.

d. Ҳомиладор аёллар (ҳомиладорлиги яхши, ҳеч қандай салбий оқибатларсиз ўтаётган аёллар учун). Ҳомиладорлик касаллик ҳисобланмайди. Ҳомиладорлик вақтида рўза тутмасликка далолат тиббиётда ҳам, Қуръонда ҳам эслатиб ўтилинмаган. Бироқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, «Ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасликлари мумкин, чунки Аллоҳ таоло кичкинагина махлуқотга ҳам зарар етишини хоҳламайди». Ҳомиладорлик вақтида рўза тутишлик ҳомилага салбий таъсир кўрсатадими, йўқми, буни билиш мутлақо мумкин эмас. Билганида ҳам анча кеч бўлади. Лекин менинг фикримча, ҳомиланинг биринчи ва охирги уч ойлигида рўза тутмаслик керак. Агар рўза вақти, ҳомилаликнинг иккинчи уч ойлигига (4-6 ойларига) тўғри келса, ҳомиладор аёл ўз хоҳишига кўра қуйидаги шартлар асосида рўза тутиши мумкин:

1. Унинг соғлиги мустаҳкам бўлса; 2. Гинеколог шифокор рухсати билан ва шифокорнинг даврий равишда аъло даражадаги назорати билан.


[3]Ҳомилага тўйиб овқат емаслик эмас, балки узоқ муддат (10-14) соат сув ичмаслиги туфайли организмда сув етишмаслиги ҳам салбий таъсир кўраситиши мумкни.

[4]Мигрень – калланинг ярмида пайдо бўладиган оғриқ хуружи. Касаллик баъзан оилавий тус олади. Унга серотонин ва простогландин моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Хуруж бошланишида бошнинг ташқи қисмидаги қон томирлари кескин торайиб, бош мия қон томирлари эса кенгайиши натижасида бош қаттиқ оғрийди. Катехоламинлар қон томирлари қисқаришини кучайтиради, оралиқ моддалар алмашинуви ва нерв ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади

www.islam-usa.com сайтидан Муаллиф: Тиббиёт фанлари доктори Шаҳид Атар

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv1PmFWAVo2Uembed

15:12 / 23.11.2018 3268
89 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми давоми...

10:31 / 23.02.2017 4598
Савол Ҳовуз ёки сув турадиган идишга калтакесак тушиб қолса, сув нажосат бўладими Жавоб Калтакесакда ҳаром давоми...

20:21 / 17.02.2017 4866
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги    27 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар мадрасасида ёнғин хавфсизлиги давоми...

10:40 / 10.01.2017 5374