Замонавий иллат (Иккинчи қисм) Ғийбат ортидан ғийбат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл кишининг заифа экани маълум. Нафсига берилиб, сўзлари орасига бирор кишининг ҳаққига ёмон сўзларни аралаштириб юборганини, дугонасидан ҳамдардлик эшитиш истаги бошқа бировнинг гуноҳларини тўкиб солишга айланиб кетганини сезмай қолади. Лекин Рамазонда ўзимизнинг ёмон хислатларимизга қарши курашишимиз осонроқ бўлади. Зеро, бу ойдаги муҳитнинг ўзи бизни яхшилик томон етаклайди. Мазкур ойда Аллоҳнинг раҳмати бошқа ойлардан кўра кўпроқ сезилади.

Кўп ҳолатда ғийбат шунчаки қизиқиш ёки бошқа инсоннинг ҳаётини муҳокама қилишга ишқибозликдан эмас, балки инсоннинг ўз ҳаётидаги нуқсонни мувозанатлашга бўлган ички эҳтиёждан келиб чиқади. Бошқаларнинг хатолари ва ёмон ишларини берилиб сўзлар эканмиз, (балки онг ости даражада) биз бундай қилишга қодир эмаслигимизни, бундай “аҳмоқлик”ка ҳеч қачон қўл урмаслигимизни, ундан кўра одоблироқ, ақллироқ, яхшироқ эканимизни таъкидламоқчи бўламиз. Ғийбатнинг энг катта хатарларидан бири ҳам аслида шу. Бошқаларни пастга уриш орқали ўзини яхши кўрсатиш – бу нафақат кибр, балки мусулмон биродар-синглимизга нисбатан ҳақорат ҳамдир. Бир ғийбат ортидан бошқаси келади, шу тариқа ғийбатчи аёл ўзи устидан кулган “серхато” кишилар орасида бир ўзи “хатосиз” ёлғиз қолади.

Баъзилар ғийбатни хато ва гуноҳларни қоралаш лозимлиги, дунё бу билан яхшироқ жойга айланиши билан оқлашади. Бироқ бу ҳолда ёдда тутиш керакки, мазкур хато айнан шу исм ва фамилияли инсонга эмас, балки кўпчилик инсонларга хос. Дунёни эса хатони қилаётган инсондан беркитган ҳолда яхшироқ жойга айлантириб бўлмайди.

Аиша Умму Адам,

рус тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи Авваллари ондасонда хориж фильмларида сигарета чекаётган давоми...

13:54 / 24.11.2016 4457
51. Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган ёш бола ким Жавоб давоми...

18:20 / 15.12.2017 4683
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул давоми...

11:34 / 29.11.2016 5887
НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ    Ўзингиз билганингиздек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонлар ичида барча замон ва давоми...

15:51 / 03.04.2019 6200