Саҳифани ёқимли, зийнатли ва эркаланиш маъносидаги сўзлар билан номлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу Аллоҳ таоло аёлларга буюрган одобга хилофдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлганлар тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гап гапиринглар» деб марҳамат қилган (Аҳзоб сураси, 32-оят).

Бу аёлларга нисбатан буйруқ бўлиб, унда ҳурматга лойиқ гапларни гапиришга, номаҳрамлар билан сўзлашганда уларнинг овозларида майинлик, нозиклик бўлмаслигига ишорадир. Бундан мақсад – мўминларнинг қалбини поклашдир, фаҳшдан узоқлаштириш, мутарама аёлларни қалбида марази бор кимсалардан огоҳлантиришдир. Муслима аёл одоб, виқор ва ҳурмат билан зийнатланиши, жумладан, ўзини шунга яраша ном билан номлаши лозим, шубҳа ва гумон пайдо қиладиган нарсалардан, қалбни шайтон зийнатлаган сўзлар ва лафзларга мойил қилишдан четланиши вожибдир.

Шайтон, жин, иблис ва шунга ўхшаш қабиҳ тахаллуслар билан номлашнинг ҳукми

Мусулмон кишига шайтон ёки жинларнинг номи билан тахаллус қўйиш ҳаромдир.

1. Ислом шариати инсонларни шайтон йўлида юришдан, унга эргашиш ва хатто унга ўхшашдан қайтаради. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки таом еса, ўнг қўли билан есин, ичса ҳам ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан ейди ва чап қўли билан ичади».[1] Модомики еб-ичишда шайтонга ўхшашдан қайтарилган экан, унга далолат қиладиган хусусиятлари орасида энг хоси бўлган ишдан – унинг исми билан исмланишдан биринчи навбатда қайтарилади.

2. Тахаллус деган сўз билан шайтоннинг исмини оммалаштириш шариатга қарши чиқишга журъатлантиради, шайтонга қарши бўлиш вожиблигини енгиллаштиради, унинг йўлига юрмаслик вожиблигини унуттиради ва бу нарса шайтонга эргашувчиларга ёрдам беради.

3. «Жин», «ваҳший» ёки шунга ўхшаш нарсалар билан номлашда такаббурлик, ўзини катта тутиш, ахмоқлик бўлиб, бунда ўша нарсани улуғлаш бор. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни «Маликул амлок», яъни «мулкларнинг подшоҳи» деб номлашдан қайтарганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон исм «маликул амлок» исмли кишидир», деганлар.[2]


[1] Имом Муслим ривоят қилган (2020-ҳадис).

[2] Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган (2143-ҳадис).

Мавзуга оид мақолалар
Никоҳнинг илк даври энг қийин   пайт ҳисобланиб, ўз ҳаёт тартибига эга бўлган икки ёш тамоман ўзгача ҳаёт давоми...

18:39 / 19.02.2017 15730
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизларни яхшиликлар узра жаъм қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзига лойиқ давоми...

21:17 / 18.03.2017 5195
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бизларни Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

13:20 / 28.01.2017 4788
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини Ҳаж2024rdquo мавсумида давоми...

23:45 / 02.03.2024 9281