Соранинг Рамазон кундалиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Сора Шаффи – халқаро журналист. Унинг 2018 йилда ёзган Рамазон кундалиги кўпчилик муслималарга таниш ҳиссиётлар билан бирга Британияда яшайдиган муслима аёлнинг кечинмаларини акс эттирган. Рамазон ойи давомида ҳафтада бир кун эътиборингизга ушбу кундаликни тақдим этамиз.)

Рамазондан аввал тайёргарлик

Рамазонга тайёрланмоқдаман.
Жисмонан тайёргарлик борасида қуйидагиларга эътибор қиламан: уйқу тартибимни мослаштириш, таомномамда кўпроқ мева ва сабзавот бўлиши, кундалик жисмоний машғулотларимга эътибор қаратиш ва кўпроқ сув ичиш.
Ҳозиргача муваффақ бўлганим: хуфтондан сўнг ўрнимга ётиш (бир соатча ўрнимда ухлолмай ётиш), эрталаб эрта (бомдоддан аввал) уйғониш, оқсилга бой маҳсулотларни кўп тановул қилиш ва кунига 5 километр масофани босиб ўтиш.
Бироқ Рамазон фақатгина еб-ичишдан тийилишдангина иборат эмас. Жисмоний тайёргарлик – бу фақатгина бир қисми. Жисмоний тайёргарликдан ҳам муҳимроғи ақлий ва руҳий тайёргарликдир.
Рамазон – кишининг ўз иродасини ривожлантирадиган, Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган, яхшилик ва эҳсонни кўпайтирадиган ой. Рўза тутиш ҳам ана шу усуллардан биридир.
Руҳан тайёргарлик кўриш учун мен ўзимни ёмон хаёллардан тийишга ҳаракат қиляпман. Натижада оғзимдан ёмон сўз чиқиши ва ёмон иш қилиб қўйишимнинг олдини олишга уриняпман. Жумладан, салбий нарсаларга эътибор қилмасликка (бунга ўзим қизиққан жаҳон сиёсат майдонидаги хабарлардан кўз юмиш ҳам киради), тортишув ва ғийбатларга аралашиб қолмасликка – ҳақиқатдан ҳам хулқимни яхшилашга аҳамият қаратяпман.
Рамазондан аввалги ой – менинг закотимни ҳисоблаш вақтим. Буни ҳам ўз вақтида қилиб қўйиш менинг асосий режаларим орасида. Закотимнинг бир қисмини Рамазон таом етказиш хайрияларига (ейишга таоми бўлмаганларга етказиладиган хайрия), қолган қисмини қалбимга яқин бўлган муҳтож инсонларга бермоқчиман.
Жисмоний ва руҳий фойдаларидан ташқари Рамазон шахсан мен учун боғланиш ойи ҳам. Рўза ва намоз орқали Аллоҳ таолога боғланиш билан бирга бу ойда оилам ва яқинларим билан боғланаман. Рамазон келишидан аввалги бир неча кунни яқин-узоқдаги дўстларим ва қариндошларимни зиёрат қилиб, хайрли Рамазон тилашга ажратаман.

  1. “Аллоҳга қасамки, сизга Аллоҳдан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлмагунча бу ишнинг чўққисига етмайсиз. Ким Қуръонни яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўрибди. Сизга айтилаётган гапнинг мағзини чақинг” (Суфён ибн Уяйна).
  2. “Агар илм истасангиз, Қуръонга берилинг. Зеро, Унда аввалги ва охиргиларнинг илми бордир” (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу).
  3. “Қуръон тиловат қилинадиган уй аҳли билан кенгаяди, яхшилиги кўпаяди, унда фаришталар ҳозир бўлади, ундан шайтонлар чиқади. Аллоҳнинг Китоби ўқилмайдиган уй аҳли билан тор бўлади, яхшилиги оз бўлади, фаришталар ундан чиқади, шайтонлар ҳозир бўлади” (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу).
  4. “Аллоҳ мени Қуръон билан кўтарди (олий қилди)” (Аъмаш).
  5. “Аллоҳга қасамки, Қуръондан аввал бойлик ҳам, ундан кейин муҳтожлик – фақирлик ҳам йўқдир” (Ҳасан Басрий).
  6. Иброҳим ибн Абдулвоҳид Мақдисий Зиё Мақдисий илм учун рихлат қилмоқчи бўлганда васият қилиб шундай деди: “Қуръон қироатини кўпайтир, уни тарк қилма. У ундан қироат қилганинг миқдорда сен талаб қилган нарсангга муяссар қилади”. Зиё деди: “Шу нарсани кўрдим ва кўп бошдан кечирдим. Уни кўп ўқисам, кўп ҳадис эшитиш ва кўп ҳадис ёзишга муяссар бўлардим. Ўқимасам, муяссар бўлмас эдим”.
  7. “Агар қалблар пок бўлганда эди, Қуръон қироатига тўймаган бўларди” (Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу).
  8. “Албатта, бу Қуръон Аллоҳнинг зиёфатидир. Ким ундан бирор нима ўрганишга қодир бўлса, ўшани қилсин. Уйларнинг энг яхшиликдан холиси унда Аллоҳнинг Китобидан бирор нарса бўлмаганидир. Ичида Аллоҳнинг Китобидан ҳеч нарса бўлмаган уй худди ҳеч ким яшамайдиган харобага ўхшайди. Шайтон Бақара сураси эшитилиб турган уйдан чиқиб кетади” (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу).
Мавзуга оид мақолалар
Жумани мақтади Расулуллоҳ, Жумани мақтади Каломуллоҳ. Ҳажга тенглаштирди жумани Аллоҳ, Сизга давоми...

15:06 / 25.01.2017 4301
  Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Яқиндагина ишдан қайтдим ва бирикки сатр бўлсада ёзишга давоми...

06:48 / 03.02.2017 8528
Она вафот этганидан сўнг отанинг уйланиши муаммо ва ечим Шубҳасиз, онанинг вафот этиши катта йўқотиш, давоми...

22:40 / 10.03.2017 3178
Амира Сендан кейин мен учун дунё неъматларидан мени сенга боғлаб турадиган эсдаликлар ва сенга тегишли давоми...

16:23 / 24.01.2017 3727