Қуръонни яхши биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Рамазон ойи Қуръон ойидир. Ислом уммати ушбу ойда Каломуллоҳга янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. Таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар қилиниши ҳам бунга бир мисолдир. Шунингдек, Қуръони каримга доир илмларни ўрганиш унга бўлган муҳаббатимизни, унга амал қилишга рағбатимизни оширади. Шу мақсадда ҳижрий 1440 йилнинг Рамазон ойида “Бинту Содиқ” саҳифаси «Қуръонни яхши биласизми?» номли танлов эълон қилади.
Рамазон ойининг 1-кунидан бошлаб, ҳар куни “Бинту Содиқ”нинг телеграмдаги саҳифасида 10 та савол эълон қилинади. Танлов ўн кун давом этади. Натижалар Рамазон ойининг сўнгига қадар эълон қилинади.

Танлов шартлари:

  1. Саволлар эълон қилингандан сўнг 1 соат ичида жавобларни t.me/sahifaadmini га юбориш керак.
  2. Жавоб беришда интернет, китоб каби барча манбалардан ва бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланиш мумкин эмас.
  3. Ўз вақтидан кечиктириб берилган ҳамда таҳрирланган жавоблар қабул қилинмайди.
  4. Жавобларни юборишда «Танловга» деб, ўнта жавобни битта хабарда ёзиш керак.
  5. Бинту Содиқ саҳифаси, Муслимаат.уз сайти ва форумида ўтказилган мусобақаларда икки ва ундан ортиқ марта ғолиб бўлганлар танловда иштирок этиши мумкин эмас.

Манбалар:

Танловга қуйидаги манбалар асосида савол берилади:

  1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Тафсири Ҳилол».
  2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Улумул Қуръон».
  3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг «Қуръон фазилатлари» китоби.
  4. Одинахон Муҳаммад Содиқ, «Келинг, Қуръон ёдлаймиз».
  5. Зиёвуддин Раҳим, «Қуръон – қалблар шифоси».
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, тавба солиҳлар йўлининг бошланишидир. Ютуқ аҳлининг сармоясидир. Муридларнинг аввалги қадамидир. давоми...

11:42 / 01.12.2016 4850
Ассаламу алайкум Азизлар Ийдул Фитр муборак Келгуси Рамазони шарифларга Аллоҳ таоло омонликда давоми...

23:11 / 04.06.2019 3237
Бугун Ашуро куни эканини унутманг.Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик давоми...

16:04 / 28.07.2023 2726
Узрлиларнинг ҳукми «Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув давоми...

10:18 / 10.05.2017 4937