Машҳур онлайн дўкон муслималар учун либослар тақдим қила бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиянинг “Asos” номли интернет-дўконида муслима аёллар учун либослар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Mirror” нашрига таяниб, “Islam.ru” хабар бермоқда.

Интернет-дўкон турли диний либосларга ихтисослашган “Verona Collection” тўпламидан товарларни сотувга қўйди. Хусусан, “Asos”да энди ёпиқ устки кийимлар, шимлар, макси-юбка ва макси-кўйлаклар, енги узун кўйлаклар, ҳижоблар ва абаялар тақдим қилинмоқда. “Бизнинг “Asos” билан ҳамкорлигимиз “Verona” ва барча камтарона мода саноати учун улкан қадамдир. Биз бу либослар тўпламини “Asos” билан бирга алоҳида эътибор билан тайёрладик ва олдимизда биз учун очилган имкониятлардан мамнунмиз”, дея изоҳ берди бренд раҳбари Ҳассон Мавжий. “Asos” ва “Verona”нинг либослар тўплами учун моделликка психология ва косметик воситалар тўғрисида блог юритадиган Аша Моҳамуд танланди.

Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 13 феврал 2018 йилдан Тошкент шаҳри бўйлаб ҳудудлараро Қуръон мусобақаси бошланди. Уч кун ўтказилиши давоми...

11:45 / 13.02.2018 4730
51. Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган ёш бола ким Жавоб давоми...

18:20 / 15.12.2017 4725
Моҳир қўллар Керакли нарсалар икки хил мато, қопқоқли идиш сметана ва музқаймоқнинг идишидан фойдаланса давоми...

15:04 / 14.02.2017 12115
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

02:15 / 15.08.2020 6175