БАА исломий санъатни ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги сунъий интеллект ёрдамида исломий санъат ривожланиш суръатларини ўрганиб, унинг истиқболларини шакллантирмоқда, деб ёзади Мелисса Гроунд.

БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги исломий санъат ҳамда ҳунармандчилигини ривожлантиришга йўналтирилган Ал-Бурда Фондини ташкил қилди.

Фондни ташкил қилиш фикри вазирлик исломий санъат экспертлари орасида ўтказилган сўров натижаларининг таҳлили учун Swarm AI (гала сунъий интеллект)дан фойдаланиб кўрганда келди. Сўровнома вазирлик томонидан «Ал-Бурда» фестивали доирасида ўтган йили ноябрь ойида ўтказилган эди.

«Биз исломий санъат ва маданиятнинг истиқболларини белгилаб берадиган муҳим натижаларга эришдик. Бундан ташқари, санъат арбобларининг техник кўникмаларини такомиллаштиришга ёрдам берадиган бадиий дастурларга ҳам маблағ ажратмоқдамиз», дейди Маданият ва илм тараққиёти вазири Нура ал-Каъбий.

Swarm AI атамаси баъзи ҳайвонлар, ҳашаротлар ва балиқларнинг кўчиш ёки ов қилиш каби фаолиятларида жамоавий бирлик сифатида ҳаракат қилиш қобилиятларига нисбатан олинган. Инсонларга ана шу қобилиятлар етишмайди. Масалан, чумолилар тўданинг ҳар қандай нуқтасидан бошқа нуқтасига маълумотни тезкор ва самарали етказа оладилар.

Бошқача қилиб айтганда, Swarm AI (гала интеллект) гала бўлиб яшайдиган жонзотларнинг уюшқоқлик  интизоми тамойилига асосланган.

БАА ҳукумати томонидан сунъий интеллектнинг бу кўринишининг қўлланилиши ҳатто фақатгина қўл меҳнати ва дин билан боғлиқдек кўринган исломий санъат соҳасида ҳам технологиянинг янги шаклларига бўлган интилишдан дарак беради.

Мавзуга оид мақолалар
Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик давоми...

10:14 / 09.04.2019 3406
embedhttpswww.youtube.comwatchv1PmFWAVo2Uembed

15:12 / 23.11.2018 4913
Ҳар қандай хасталикнинг энг биринчи давоси сабр дорисидир. Сабр малҳамларнинг энг ишонарлиси. Дорихонадан давоми...

23:44 / 14.04.2018 3880
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсимизнинг давоми...

09:59 / 05.12.2016 6618