Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД #ФИҚҲ_ДАРСЛАРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21-масала

Жароҳат тузалмай туриб, боғич тушиб кетса, маҳкамлаб қўйилади, лекин қайта масҳ тортиш лозим бўлмайди. Лекин боғич жароҳат битгандан кейин тушиб кетса ёки олиб ташланса, масҳ бекор бўлади ва ўша жойни – яъни устида боғич бўлган жойни ювиш фарз бўлади, таҳоратни тўлиқ янгилаш лозим бўлмайди.

Таҳоратни бузувчи нарсалар

22-масала

Таҳоратни қазои ҳожат қилиш, бавл қилиш ва орқадан чиқадиган ел бузади. Эркак ва аёлнинг олд тарафидан чиқадиган ел эса таҳоратни бузмайди. Икки йўлдан (яъни орқа ва олд авратдан) чиқадиган қурт ёки майда тошлар ҳам таҳоратни бузади.

23-масала

Агар қурт жароҳатнинг ўзидан ёки қулоқдан чиқса ёки жароҳатдан қон чиқмаган ҳолда гўшт парчаси тушса, таҳоратни бузмайди.

24-масала

Агар кишига жароҳат етиб, ундан қон чиқиб, оқса; қон чиқарса[1]; бурни қонаса ёки чипқондан (жароҳатдан, ярадан) қон, йиринг ёхуд қон аралаш йиринг чиқса, таҳорат бузилади. Жароҳат ёки чипқоннинг устида қон кўринса, лекин чиққан жойидан бошқа жойга оқмаса, бузилмайди. Лекин оқса, таҳорат бузилади. Масалан, агар киши қўлига игна санчиб олсаю, қон игнанинг ўрнида кўриниб, ундан бошқа жойга оқмаса, таҳорат бузилмайди. Оқса, таҳорат бузилади.

25-масала

Киши бурнини қоқсаю, балғамида лахта қон[2] кўрса, таҳорат бузилмайди. Лекин суюқ, оқаётган қонни кўрса, таҳорат қилиш лозим бўлади. Киши бармоғини бурнига киритиб, унда қон асарини кўрса, агар қон оз бўлиб, бурун ичида оқмаган бўлса, таҳорат лозим бўлмайди.

Ашраф Али Таҳонавий


[1]     Қон чиқиши учун томирини кесса

[2]     Зич, қотган қон

Мавзуга оид мақолалар
  Куни кеча ЎМИ мажлислар залида Қуръон мусобақаси 2018 Республика босқичи олдидан ташкилий қўмита йиғилиши давоми...

18:57 / 09.04.2018 3753
Тарихда биринчи марта бу йилги ҳаж мавсумида Мино шаҳрида ҳожиларни кенгроқ жой билан таъминлаш мақсадида давоми...

12:33 / 07.07.2019 4692
Саломатлик дарсларини сиз, азизларга сайтимиз орқали бериб боришни маъкул кўрдик. Агар сиз давомли равишда давоми...

18:32 / 25.12.2016 8605
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи ва фаришталар салавот айтадир ҳамда Аллоҳ давоми...

21:34 / 20.01.2017 5245