Мурожаатнома!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз фойдаланувчилари!

Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бировга яхшилик улашиш, манфаат етказиш осон бўлиб қолди. Хусусан, бу иш интернет воситасида осонгина амалга оширилмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда битта хабарни бир вақтнинг ўзида минглаб фойдаланувчиларга етказиш мумкин. Шундан фойдаланиб, кўпчилик яхшилик улашишга бел боғлаган. Бу жуда яхши ҳолат, албатта. Фақат бунинг учун баъзи қоида ва одобларга амал қилишимиз кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Жумладан:

  1. Маълумотни улашадиган киши ўша маълумотнинг тўғри ёки нотўғри эканини ажратадиган даражада илмли бўлиши керак. Ёки ишончли манбанинг маълумотини улашиш лозим. Зотан, ҳадиси шарифда кишининг ёлғончилигига эшитган нарсасини гапириб кетавериши кифоя қилади, дейилган.
  2. Улашиладиган маълумот ўқувчиларнинг савиясига мос бўлиши лозим. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Одамларга билган нарсаларингни гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини суясизларми?» деганлар.
  3. Бирор бир сайт, саҳифа ва шу кабиларга тегишли маълумотни улашганда муаллиф ҳамда манбани кўрсатиш шарт. Хусусан, нусха кўчириб, ўз номидан улашиб юбориш бировнинг ҳаққига хиёнатдир. Гарчи яхшиликни улашаётган бўлсангиз ҳам, муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш шариат талабидир. Ҳозирги кунда бир саҳифадаги маълумотдан нусха олиб, ўз саҳифасига манбани кўрсатмаган ҳолда қўйиб юбориш ҳоллари кўп учраяпти. Хусусан, бизнинг саҳифаларимиздан ҳам олиняпти. Биз саҳифамиздаги маълумотларни улашишингизга қарши эмасмиз, фақат муаллиф ва манбани кўрсатинглар, илтимос!

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин!

Muslimaat.uz таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Маккада бутун ер юзини нурга тўлдириб бир ой туғилди. Инсоният ҳаётида янги саҳифа очилди. Гўёки бутун давоми...

11:56 / 24.12.2018 4702
Саудиядаги Англиянинг мухтор элчиси Саймон Коллинз, Исломни қабул қилгач, рафиқаси билан ҳаж амалини давоми...

13:53 / 14.03.2017 5061
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 4566