SALAMWEB – Дунё буйича шариатга мувофик илк браузер
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

17 январь куни SalamWeb Technologies MY Sdn Bhd (SalamWeb) дунё мусулмонларига қулайлик яратиш мақсадида дунёдаги шариатга мувофиқ биринчи веб браузерни ишга туширди.
SalamWeb технологиялари SalamWeb, SalamNews, SalamChat ва SalamSadaqah каби кундалик веб-хизматлар тўпламини тақдим қилади. Ушбу рақамли экотизимнинг мақсади дунёдаги ярим миллион мусулмонни хавфсиз онлайн муҳитда ишлаш имконини таъминлашдан иборат. Chromium технологиялари асосида яратилган SalamWeb браузери шариат қоидалари бўйича сертификатланган биринчи веб-браузер ҳисобланади.
Браузерга қибла йўналишини кўрсатувчи компас, намоз вақтлари ва ишончли янгилик манбалари билан боғланган янгиликлар канали ўрнатилган.
SalamWeb зарарли ё ҳақоратомуз бўлиши мумкин бўлган контентни блокламайди, унинг ўрнига фойдаланувчини огоҳлантиради ва унга ишини давом эттириш ёки шундай контентга эга бўлган саҳифани тарк қилиш имконини беради. SalamWebнинг мақсади
мусулмонлар учун имкониятларни кенгайтиришдир, улар устидан назорат қилиш эмас.
Очилиш маросимида SalamWebнинг бошқарувчи директори Пуан Ҳажжа Ҳасни Зарина шундай деди: «Бизнинг олдимизга қўйилган вазифа рақамли оламни уммат учун мослаштириш ва оламни ўзаро яқинлаштиришдан иборат. SalamWeb мусулмонлар учун имкониятларни кенгайтириб, уларга онлайн фаолиятларини ўз эътиқодлари ва қадриятларига мувофиқ олиб боришларида кўмаклашади. Биз ўз маҳсулотимизнинг ҳам Ислом қадриятларига, ҳам замонавий мусулмоннинг ҳаёт тарзига мос келишига интиламиз».
SalamWeb интернет тўплами Дубай ва Малайзияда асос солинган халқаро жамоа томонидан ишлаб чиқилган. Пуан Ҳажжанинг сўзларига кўра, компания келаси беш йил давомида ўз маҳсулотларини ривожлантириш ва яхшилаш учун 15 миллион Малайзия рингити сарфлашни кўзда тутмоқда.


Манба: vernonchan.com/salamweb-worlds-first-shariah-compliant-web-browser/

Мавзуга оид мақолалар
Қуёшнинг ботгани, шом намози вақти киргани аниқ бўлса, тезлик билан ифтор қилиш лозим. Узрсиз уни ортга суриш давоми...

19:34 / 25.12.2016 3797
gallery linkfile sizelarge ids11589,11590,11591,11592,11593,11594,11595,11596,11597,11598

16:40 / 11.08.2017 24335
Рамазон ойингиз унумли, тартибли, савоб амалларга бой ва гўзал ўтиши учун эътиборингизга Рамазон давоми...

10:25 / 30.04.2019 15434
embedhttpswww.youtube.comwatchvFFpG9AQc9aIembed

21:21 / 25.05.2018 4939