Жанжаллашаверманг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ёлғон ростнинг тескариси бўлиб, истилоҳда воқеликка тўғри келмайдиган гап-сўзга ёлғон дейилади.

Ислом таълимотлари ёлғон гапиришдан ниҳоятда қатъий қайтарган. Қуръони каримда ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсалар гапириши айтилган. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Мўмин ёлғончи бўладими?» деб сўралганда, у зот «Йўқ!» деганлари ривоят қилинган. Яна ёлғон гапириш мунофиқнинг сифатларидан бири экани, ёлғон гапирилганда унинг бадбўйидан фаришталар нари кетиб қолиши айтилган...

Бундан бошқа ҳам ёлғончига қаттиқ ваъидлар бор. Лекин сўзимиз ёлғончилик ҳақида эмас. Юқоридаги маълумотлардан ёлғоннинг нақадар ёмон иллат эканини эсласак бўлди. Шундай ёмон нарсада ҳам истисно бор, яъни уч ўринда ёлғон гапирса ҳам, ёлғон ҳисобланмайди. Шулардан бири эр-хотин ўртасида жанжал чиқиш эҳтимоли бўлса, ёлғонга рухсат берилган. Қаранг, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эр-хотин ўртасида жанжал бўлмаслиги учун қанчалар марҳамат қиляпти! Мусулмон кишига хос бўлмаган иллат иллат ҳисобланмай қоляпти, балки зарурат, рухсатга айланяпти.

Биз эса йўқ жойдан, бўлар-бўлмасга, арзимас сабаблар билан жанжал қилаверамиз. Юқоридаги ҳолатни тафаккур қилсак, киши уялиб кетади... Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар турмуш ўртоғинг ғазабланса, сен сокин бўлишинг керак. Агар бирингиз олов бўлса, бошқаси сув бўлиши лозим», деган эканлар. Шунинг учун имкон қадар оилада жанжал бўлмаслигига ҳаракат қилайлик. Доно халқимиз бежиз «Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади», деб айтмаган. Аллоҳ таоло хонадонларимиздан баракани айирмасин! Оилавий тотувлик, фаровон ҳаётни насиб этсин!

Ғиёсиддин Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз опасингиллар muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон давоми...

07:53 / 04.05.2019 4331
 МАРЖОН Қози Абу бакр Марастоний ҳаётларида ўз бошларидан кечирган воқеани бундай ҳикоя қиладилар Ҳадис давоми...

18:17 / 27.04.2017 5644
Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади «У бефарзанд эди ва «Агар Исломда турганимда бир болам чала туғилиб, давоми...

10:50 / 05.11.2017 4339
embedhttpswww.youtube.comwatchvmYzeRSXjdR4embed

17:18 / 31.07.2018 4459