Қадриятга айланган суннатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Қадриятга айланган суннатлар Ўзбек халқи ўзининг миллий урф-одатлари, гўзал қадриятлари билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Чунки бу урф-одатлар илм билан суғорилган, суннат билан тўйинтирилгандир. Ота-боболаримиз қилган ва бу борада бизга таълим берган одатларнинг негизи ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннатларига бориб тақалади. Ҳозирда халқимизнинг меҳмондўстлигига дунё лол қолиб, таҳсинлар айтмоқда. Ўзи еб турганини меҳмонига илинадиган меҳрибон халқимиз суннатларга амал қилиб, мақтовларга сазовор бўлиб бормоқда. Меҳмонни ҳурмат қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонни ҳурмат қилсин" (Байҳақий ривояти). Халқимиз кенг нишонлайдиган ҳайит байрами ҳам кўплаб суннат амалларни ўз ичига қамраб олади. Ўзбек халқимиз бу кун учун алоҳида тайёргарлик кўради. Эрта тонгдан покланиб, энг яхши кийимларни кийиб, хушбўйланиб, эркаклар масжидга йўл оладилар. Фиқҳий манбаа “Мухтасарул Виқоя” китобида бу борада шундай ҳукм келтирилган: “Ийд куни мисвок қилиш, ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мандубдир”.  Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийдда ҳибара чўпон кияр эдилар”. Ҳибара – Яманнинг машҳур кийими. Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳайит байрами кунига алоҳида эътибор берганликларини билиб оламиз.  Ушбу куннинг шукуҳи бутун Ўзбекистонимиз бўйлаб тарқалади. Барчанинг юзида қувонч, мамнунлик ва шукроналик балқиб туради. Ҳамма бир-бирига ҳадялар улашади. Ёши улуғ инсонларни, беморларни зиёрат қилиб, уларнинг дуолари олинади. Бу ишларнинг барчасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун гўзал ўрнак бўлганлар. Юртбошимизнинг ҳайит кунини “дам олиш куни” деб эълон қилганликлари гўзал қадриятларга бўлган катта эътибор намунасидир.  Қадриятларимиздан яна бири умумхалқ ҳашарларидир. Бунда ҳудудлар тозаланиб, кўчатлар экилади. Юртимизнинг янада чирой очишига ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни суяди, озодадир – озодаликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг!” (Термизий ривояти).  Кўчат экишга тарғиб қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Қиёмат бўлиб қолса, бирортангизнинг қўлида хурмо кўчати бўлса, у қоим бўлгунча улгурса, экиб қўйсин”, дедилар. Ушбу ҳадис ободончиликка бўлган гўзал тарғиб ифодасидир.  Қадриятга айланган суннатлардан кўплаб мисол келтиришимиз мумкин, аммо биз баъзилари билан кифояланишни лозим деб топдик.  Қадриятлар миллат кўзгусидир. Кўзгуйимиз асло хиралашмасин. Суннатлар уни доим шаффоф айласин. 

Тилидан дуо томган,  Барчани бирдай севган,  Илмга ихлос қўйган,  Меҳнаткаш она халқим!  Меҳрибон она халқим! 

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Жозиба Жамол 

Мавзуга оид мақолалар
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан давоми...

06:00 / 25.06.2020 4858
23.Савол Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Бану Саъд қабиласидан қайтиб келгач, меҳрибон оналари давоми...

12:05 / 30.11.2017 2821
embedhttpswww.youtube.comwatchvMXHiEnQhjx4embed

15:46 / 23.11.2017 4757
Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен давоми...

18:54 / 21.12.2016 2726