Янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Куни кеча “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси билан Шайх Муҳаммад Аввоманинг “Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни” ва Исмоил Муҳаммад Юсуф таржимаси остида доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввоманинг “Жавомеъул Калим” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тақдимот маросимига муаллифларнинг ўзлари ҳам аҳли оилалари билан азиз меҳмон сифатида ташриф буюришди.

Тақдимотни Қуръон тиловати очиб берди. Сўнгра Исмоил Муҳаммад Юсуф меҳмонларни йиғилганларга таништирди.

Шунингдек, муҳаддис олим, ҳофизи Қуръон Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларига ҳам сўз навбати берилди. Буюк олим ўз китобининг ёзилиш тарихи билан ўртоқлашар экан, уни узоқ йиллар давомида ёзганини билдирди.

Йиғилганлар тақдимот маросимида мазкур икки китобнинг аҳамияти билан батафсил танишдилар.

Шу куни “Ҳилол-нашр”нинг бош дўконида бу китобларнинг сотуви ҳам йўлга қўйилди.

Меҳмонлар тақдимотдан сўнг “Ҳилол-нашр” нашриёти, босмахонаси ва бош китоб дўкони фаолияти билан танишдилар.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Статистикага кўра, дунё бўйича ҳар 100 минг кишидан 16 таси ўз жонига қасд қилиш туфайли вафот этади. Яъни ҳар 40 давоми...

06:32 / 18.11.2020 3604
Оёқ таги ва товоннинг ёрилиши оёқнинг таг қисми ва унга яқин бўлган товон атрофларида, терининг қаттиқ давоми...

06:44 / 12.12.2016 14025
Олмазор туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасида Ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов давоми...

15:29 / 14.02.2018 4066