Энди ортиқ бомдод намозига ухлаб қолмайсан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 манба: http://umma.news/bolshe-ty-ne-propustish-utrennyuyu-molitvu/

 Тонг. Уйқунинг энг ширин пайти… Ўриндан турмасдан яна озроқ тушлар оламида қолишни истайди киши. Бироқ бомдод намозига туриш керак. «Ҳали вақт бор-ку, яна беш дақиқа ухлай, кейин тураман» ва ана! Соат бонглари ишга турадиган вақт бўлганининг хабарини бермоқда! Бу сафар ҳам бомдод намозига ухлаб қолдинг. Сенга шу ҳолат танишми?

  Ўйлашимча, кўпгина мусулмонлар бундай аҳволни яхши биладилар. Аммо тиришқоқ мусулмонлар бизларни иссиққина тўшакдан бомдод намозига турғазишнинг янги усулини топдилар.

Британиялик мусулмонлар намозга уйғотувчи янги FajrUp мобил иловасини яратишди. Улар «Умматнинг кучи – бирликда» исломий шиоридан келиб чиққан ҳолда иловада мусулмонларга кўпроқ савоб орттириш имконини берганлар. Илованинг ишлаш тартиби жуда оддий: «Ўзинг уйғондингми – бошқа бировни уйғот ва мукофот ол». «Ассалому алайкум» ҳамда «Ас-солату хойру минан-навм» («Уйқудан намоз яхшидир!») жумлаларининг маъноларини биламиз. Сизга уйғотиш учун қўнғироқ қилган одам айни мана шу сўзларни айтади. Бомдод намозига айтилган азондан 15 сония ўтиб, қўнғироқ VoIP алоқа тизими орқали келади.

Фойдаланувчилар FajrUppie («Мени бомдодга уйғот!») ёки FajrUpper («Бомдодга уйғотишим мумкин») каби асосий созламаларни танлашлари мумкин. Шунингдек, иловада қиблани аниқловчи рақамли компас, фарз намозларининг ўқилиш вақтлари ҳамда исломий байрам ва муҳим саналарни кўрсатувчи қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Минимал реклама харажатларини ҳисобга олган ҳолда илованинг ишга тушган вақтидан бошлаб шу пайтгача 38.000 марта юклаб олинган.

FajrUp иловаси Android, iOS тизимлари учун ҳам мослаштирилган.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=i0T4JO5nYh8&feature=youtu.be[/embed]
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч давоми...

21:02 / 12.11.2016 18930
Қизил Нерв тизимини  ҳаяжонлантиради, асабийлаштиради. Организмнинг барча тизимлари ишини, юрак уриши, давоми...

21:26 / 02.02.2017 16677
Кўпчилигимиз онанинг қучоғи бола учун энг биринчи мактаб деб ҳисоблаймиз. Лекин бола она қучоғига келишидан давоми...

13:47 / 25.01.2017 4505
УСТОЗИМИЗ ҲАҚЛАРИДА Сайтимизда давримизнинг атоқли уламоларидан шайх Исмоил махдум мулла Сатти Охунд давоми...

10:08 / 07.02.2017 9251