Вафот этганнинг номидан қурбонлик қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ота-она, устоз, қариндош-уруғлар тарафидан қурбонлик қилишлик салафи солиҳларимизнинг одатларидан бўлган. Бундай қилишни ўзларини саодати деб билганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисда баён қилиб ўтилганидек, икки қўчқорни қурбонлик қилиб, бирининг савобини ўзларининг умматларига бағишлаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатим бор деб даъво қилувчиларга ҳам у зот томонидан қурбонлик қилиш муносибдир. Бу ҳам у зотни бизни қурбонлигимизга муҳтожликлари туфайли эмас. Шояд, шу амалимиз у зотнинг шафоатларига сабаб бўлиб қолса, деган умиддадир.

Улуғларимиздан Абдураҳмон раҳматуллоҳи алайҳ қурбонлик кунига алоҳида тайёргарлик кўриб, у кунда етмиштага яқин қурбонлик қилар эдилар. Улардан бирини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, бошқаларини ота-она, устозлари номидан қурбонлик қилар эдилар. Ваҳоланки, у кишини хонадонида баъзан йўқчиликдан қозонлари қайнамай ҳам қолар эди.

Савол: Ўлган одам тарафидан қурбонлик қилса қандай амалга оширади?

Жавоб: Ўлган одам тарафидан ва ўлган одам учун қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор.

  1. Маййит: «Менинг тарафимдан, менинг молимдан қурбонлик қилинглар», деб васият қилган бўлса ва унинг васиятига мувофиқ унинг молидан қилинган бўлса жоиз. Лекин ўша жонлиқнинг гўштини барчасини закот олишга ҳақдор бўлган шахсларга садақа қилиш вожиб бўлади. Марҳумнинг яқинлари ўша гўштдан ейиши жоиз эмас.
  2. Марҳум ортидан қурбонлик қилишни васият қилган бўлса ёки васият қилмаган бўлса ва фарзандлари ўз молларидан нафл қурбонлик қилишган бўлса дуруст бўлади. Унинг гўштини бой камбағал ва ўзлари ҳам ейишлари мумкин.
  3. Бир киши ўзининг молидан ва ўз тарафидан нафл қурбонлик қилиб, унинг савобини бир ёки бир неча маййитга бағишлаши жоиз. Гўштидан эса бой ҳам, камбағал ҳам еса бўлади.

Савол: Маййит тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки унинг қийматини садақа қилиш афзалми?

Жавоб: Қурбонлик кунларида қийматни садақа қилгандан кўра, қурбонлик қилиб савобини бағишлаш афзалдир. Қурбонлик сотиб олиб, унинг қонини тўкишдан ҳосил бўлган савоб қийматини садақа қилиш билан ҳосил бўлмайди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvOVGU80t5jIembed

14:40 / 17.11.2016 6970
Хабар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси давоми...

15:30 / 07.02.2018 3434
gallery linkfile sizemedium ids11213,11214,11216,11217,11220,11219 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Очиқ хат»  китоби давоми...

17:14 / 20.02.2017 4520
Аёлларнинг илм ўрганишлари, билимли бўлишлари яхшими ёки бўлмаса юрт тутиш тўғрисида лозим бўлган, уни давоми...

18:45 / 22.11.2016 4267