Жаннат сенинг оёғинг остида, эй улуғ Она!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                            Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

  1. Агар эркак аёлига хиёнат қилса, шаръий жазо билан жазоланади.
  2. Агар иккинчи хотинга уйланса-ю, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни  бир томонга мойил (фалаж)  ҳолда қайта тирилади.
  3. Агар келишилган  маҳрни  унга бермаса, у ўғридир (яъни ўғри ҳисобланади).
  4. Агар аёлини талоқ қилса,  берилган маҳрдан бирор нарсани олишга эрнинг ҳақи йўқ.
  5. Агар аёлининг меросдаги ҳақидан еса, Аллоҳ таолонинг ҳудудидан чиққан бўлади, кимки Аллоҳ таолонинг ҳудудидан чиқишга уринса, ўз нафсига зулм қилибди.
  6. Агар аёлини урса ва хўрласа, у золимдир. Агар уни икром қилса, карамлидир.
  7. Агар аёлини тўрт ойдан кўп муддатга ёлғиз қолдирса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бўлади.
  8. Аёлига худди ўз онасига муомала қилгани каби муомала қилишга эрнинг ҳаққи йўқ. Агар унга «Сен менга худди онамнинг орти кабисан», деса ва унга қайтишни ният қилса, у ҳолда пайдарпай 60 кун рўза тутиб беради ёки қул озод қилади, ё бўлмаса, 60 мискинга таом беради.
  9. Агар аёлига кўнгли бўлмаса, сабр қилсин. «Шоядки, бирор нарсани (сиз) ёқтирмассиз, Аллоҳ таоло (эса) унда кўп яхшиликни қилиб қўйгандир».
  10. Агар уни талоқ қиладиган бўлса, унинг фазилатларини унутмасин.
  11.  Агар ажрашадиган бўлсалар, болаларидан аёлни маҳрум қилмайди. Аммо болаларининг нафақаси отанинг зиммасида бўлади.
  12.  Аёлнинг мол-мулкига ҳукмронлик қилишга эрнинг ҳаққи йўқ. Ундан эрига садақа қилса, аёлга икки ҳисса ажр бўлади. Агар аёл ман қилса, эрнинг у молдан ишлатишга ҳаққи бўлмайди.
  13. Агар эр аёлига зулм қилса, аёл ҳам унинг мисличалик жавоб қайтаришга ҳаққи бор. Эр молиявий қудрати етганича аёлининг ейиш-ичишига, кийим-кечагига, масканига масъулдир.
  14. Аёлни қўллаб-қувватлашда эр учун таклиф бўлса, эрга итоат қилишда аёл Аллоҳ йўлида жидду жаҳд (қилиш каби)дир.
  15.  Эр яхшиликка буюрса, аёл итоат қилади. Аксинча бўлса, яъни Холиққа маъсият бўладиган ишда махлуққа итоат йўқ.

Ана шундан сўнг аёл агар ажрашишни хоҳласа, хулуъ қилади ва эрига маҳрини қайтариб бериш лозим бўлади.

  1. Аёлнинг шаъни учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бани Қайнуқога қарши ҳарбий юриш қилганлар.
  2. Аёлни мудофаа қилиб топилган ўлим Аллоҳ йўлида шаҳидликдир.
  3. Ал Муътасим (аббосий халифалардан бири) аёл сабабли ўз қўшинини Умурийяга йўллаган.
  4. Аёл ҳақида ножўя гап-сўз тарқатганларга Аллоҳ таоло қазф ҳаддини 80 дарра уриш қилиб тайинлаб қўйган.
  5. Аёлнинг илм олиши вожиб, ишлаши эса шаръий чегаралар доирасида бўлса, жоиздир.
  6. Буларнинг барчасидан энг муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Унинг икки қадамини лозим тут, жаннатни топасан», деган сўзларидир.

Демак, жаннат сенинг оёғинг остида экан, эй улуғ Она!

манба: ثورة الأخلاق

 
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши давоми...

09:02 / 11.05.2019 2603
httpswww.youtube.comwatchve3mC6Ogb46Aampfeatureyoutu.be

15:55 / 18.12.2018 2322
Чўпон Аҳмад тоғанинг ғамташвишлари кўп эди. У даҳшатли уруш йилларида ўзининг кўп қимматли нарсаларини давоми...

07:58 / 23.01.2017 4288
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 3768