Рамазон фазилатлари 51-55 ҳадислар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

51

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: لَمَّا دَخَلَ رَمَضَانُ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا الشَّهْرَ قَدْ دَخَلَ عَلَيْكُمْ، وَهُوَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُبَارَكُ، فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ، مَنْ حُرِمَهَا فَقَدْ حُرِمَ الْخَيْرَ كُلَّهُ، وَلا يُحْرَمُ خَيْرَهَا إِلا كُلُّ مَحْرُومٍ».

حسن لغيره.

Эллик биринчи ҳадис:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Рамазон кирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ой сизларга кириб келди. У Аллоҳнинг муборак ойидир. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликдан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрум маҳрум бўлади», дедилар.

Ҳасан лиғойриҳи.

52

عَنِ الْحَسَنِ، قَالَ: قَالَ غُلامٌ لِعُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ: «يَا سَيِّدِي، إِنَّ فِي هَذَا الشَّهْرِ، يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ، لَيْلَةً يَعْذُبُ فِيهَا الْبَحْرُ، قَالَ: فَإِذَا كَانَ ذَلِكَ فَآذِنِّي، قَالَ: فَآذَنَهُ، فَإِذَا هِيَ لَيْلَةُ سَبْعَ عَشْرَةَ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ، لَيْلَةُ الْفُرْقَانِ».

قال المحقق: لم نعثر عليه.

وقد روى البيهقي فى «الشعب» (7/289، رقم 3416) من طريق عبد الله بن المبارك، عن عبد الرحمن بن يزيد، عن الأوزاعي، عن عبدة بن أبي لبابة، قال: «ذقت ماء البحر ليلة سبع وعشرين من شهر رمضان، فإذا هو عذب». وإسناده: رجاله ثقات.

Эллик иккинчи ҳадис:

Ҳасандан ривоят қилинади: «Бир ғулом Усмон ибн Абу Осга: «Хожам, бу ойда – яъни, Рамазон ойида – бир кеча денгиз суви чучук бўлиб қолади», деди. У: «Шундай бўлса, менга эшиттириб қўй», деди. У эшиттирди. Қаралса, у Рамазон ойининг ўн еттинчи кечаси, Фурқон туни экан».

Доктор Рифъат Фавзий айтадилар:

«Бу ҳадисни бошқа манбадан топа олмадим.

Имом Байҳақий «Шуъаб» китобида (2/289, 3416-рақам) Абдуллоҳ ибн Муборакнинг йўли орқали Абдурраҳмон ибн Язиддан, у Авзоийдан, у Абда ибн Абу Лубобадан шундай деганини ривоят қилган: «Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси денгиз сувини татиб кўрдим. Қарасам, у чучук эди».

 

53

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «الْتَمِسُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ يَعْنِي لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي تَاسِعَةٍ تَبْقَى، فِي سَابِعَةٍ تَبْقَى، فِي خَامِسَةٍ تَبْقَى».

صحيح.

Эллик учинчи ҳадис:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Уни – яъни, Қадр кечасини – Рамазоннинг охирги ўнлигидан: қолган тўққизидан, қолган еттисидан, қолган бешидан қидиринглар».

Саҳиҳ.

54

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , أَنَّهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فِي رَمَضَانَ، فَقَالَ: «إِنِّي رَأَيْتُ هَذِهِ اللَّيْلَةَ حَتَّى تَلاحَى رَجُلانِ فَرُفِعَتْ، فَالْتَمِسُوهَا فِي التَّاسِعَةِ، وَالسَّابِعَةِ، وَالْخَامِسَةِ».

صحيح لغيره.

Эллик тўртинчи ҳадис:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деганлари ривоят қилинади: «Рамазонда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Албатта, бу кечни кўргандим, икки киши жанжаллашган эди, кўтарилиб кетди. Уни тўққиз, етти ва бешинчи кечадан қидиринглар», дедилар».

Саҳиҳ лиғойриҳи.

 

55

. عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: أَخْبَرَنِي عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ , أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ لِيُخْبِرَنَا بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ، فَتَلاحَى رَجُلانِ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، فَقَالَ: «إِنِّي خَرَجْتُ لأُخْبِرَكُمْ بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ، وَأَنَّهُ تَلاحَى فُلانٌ وَفُلانٌ فَرُفِعَتْ، وَعَسَى أَنْ يَكُونَ خَيْرًا لَكُمْ، فَالْتَمِسُوهَا فِي التِّسْعِ , وَالسَّبْعِ , وَالْخَمْسِ».

صحيح

Эллик бешинчи ҳадис:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Убода ибн Сомит хабар қилдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечасини хабар қилишга чиққан эканлар. Мусулмонлардан икки киши жанжаллашиб қолибди. Шунда у зот: «Мен сизларга Қадр кечасини хабар қилишга чиққан эдим. Фалончи билан фалончи жанжаллашган эди, кўтарилиб кетди. Сизлар учун яхшилик бўлса ажаб эмас. Бас, уни тўққиз, етти ва бешинчи кунлардан қидиринглар», дедилар».

Саҳиҳ.

 

Мавзуга оид мақолалар
манба umma.news Сима Азими «Ушу» бўйича биринчи афғонистонлик аёл мураббий   20 ёшли афғонистонлик Сима Азими давоми...

10:35 / 01.03.2017 3176
Туркиянинг диний ишлар идораси «Оламларга раҳмат Пайғамбар» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қанча давоми...

11:28 / 04.03.2017 4043
Савол Пайғамбаримизнинг Муҳри нубувват лари пайғамбарлик муҳри елкаларининг қаерида жойлашган эди   давоми...

19:00 / 05.12.2017 3650
Баъзилар орасида араб диёрларида, умуман олганда Шарқда аёлларни оми ва жамият ишларида қолоқ, барча давоми...

23:57 / 29.08.2020 2658