Гўдак тилидан (олтинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олтинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун олтинчи кун эканини биласизлара!? Ёки беш кун рўза тутиб, унутиб қўйдиларми? ?

Ҳеч қиси йўқ. Мана мен борманку. Ҳар куни хабар бериб тураман.

Бугун бошқа кунларга қараганда ўзгача ўтади деган умиддаман. Сабаби, қўшнимиз Мастура аянинг келинлари Саодат келинойи бугун шифохонадан чиқар эканлар. Аямнинг айтишларича Саодат келинойи ўзлари билан чақалоқ ҳам олиб келар эканла. Чақалоқларни роса яхши кўраманда?. Роса ширин бўлишади.

Синглим туғилганда дадам аямни шифохонага олиб борган эканлар. Мен эса ортларидан йиғлаганча қолган эканман.

Мени ташлаб кетишяпти деб ўйлаганманда. Хуллас, бугун келадиган янги меҳмон сабабидан қўшнимизникида катта ифторлик бўлар экан. Мен ҳам уларникига чиқар эканман.

Аср намозини ўқиб бўлдик. Энди қўшнимиздан хабар олайчи.

Мана ифторликка тайёргарлик кўришябди. Ҳамма нарса тайёр. Дастурхон усти тўла. Шоколад дейсизми, ширинликлар, мевалар, ҳамма ҳаммаси тайёр. Менимча бу ифторлик эмас тўй бўлса керак. Тоғамнинг тўйларида ҳам бунчалик кўп нарса кўрмагандим. Қўшни болалар дастурхон атрофида юришибди. Мени ҳам ёнларига чақиришди. Мен эса бормадим. Чунки дадам бизга меҳмонга борганда сўроқсиз дастурхондан нарса олмасликни уқтирганлар. Бу яхши иш эмас экан. Бундай иш қиладиган болаларни катталар «тарбиясиз» деб аташар экан. Мени ундай дейишларини асло хоҳламайман. Агар мени шундай дейишса дадам ҳафа бўладилар. Мен эса дадамни хафа қилишни истамайман.

Буни устига кўп ширинлик ейдиган болаларда тишлари хунук бўлиб кетар экан. Дадам «Мусулмоннинг тишлари хар доим тоза ва оппоқ бўлиши керак» дейдилар.

Хуллас дастурхонга қайтсак. Боя айтганимдек у жуда ҳам тўла бўлиб, рўза тутган одам учун оғирлик қилиши аниқ. Мени кўп қийнаган нарса шуки, ифторликдан сўнг, ортган таомларни мол, қўй ейди деб бир пақирга ташлаб юборишар экан. Чақалоқнинг акаси Рустам эса уларни маҳалладаги Фароғат бувининг уйларига олиб боришга эриниб яқинроқдаги ахлат хонага тўкади.

Бундай қилмаслигини айтсам ҳам фойдаси бўлмади.

Нега одамлар тушунишмас экана!? Ахир бу ишлар уволку. Аямнинг айтишларича неъматларни увол қилсак Аллоҳнинг ғазаби келар экан. Мен Аллоҳнинг ғазабидан қўрқаман. Лекин баъзи катталар ҳам қўрқмайди шекили бемалол неъматларни увол қилишади. Эҳҳ дунёда қанчадан-қанча оч инсонлар бор. Қани энди уларни ҳам қоринлари хар куни тўқ бўлса. Улар ҳам яхши таомлар ейишса, тоза сувлар ичишса.

Майли, бугунча хайрлашамиз.

Хайр.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvzPceT1nWYc4featureyoutu.beembed

16:57 / 19.08.2017 3312
Энди, таяммум қилиш қайси ҳолатларда жоиз бўлишини ўрганиб чиқайлик. Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, давоми...

16:23 / 10.11.2016 4809
Саудия Арабистони ҳукумати Мадина ҳожилар учун ўта замонавий шаҳарча қуришни режалаштирмоқда. Ушбу мақсад давоми...

16:42 / 23.12.2016 3486
Қирғизистонда мусулмонларлар учун «Umma» номли  журналнинг биринчи нашри чоп этилди. Мамлакатдаги биринчи давоми...

09:29 / 05.02.2017 4357