Аёл тақдири......
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди. Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга турмушга чиқиши ҳам мумкин. Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли. Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди. Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди. Яхши аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди.

Баъзи қўшимча ва ўзгартиришлар билан

инглиз тилидан

Иброҳим Муҳаммад таржимаси, 2013.

Мавзуга оид мақолалар
Одам боласига шайтоннинг таъсири бўлиши шубҳасиз. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина, бу нарса бўлмайди. давоми...

07:38 / 13.11.2016 5455
embedhttpswww.youtube.comwatchvHPtkdhTxtEfeatureyoutu.beembed

18:05 / 15.05.2018 4138
Рус тилидан Шаҳноза Тўраева таржимаси    Икки эгизак онасининг қорнида суҳбатлашяпти бири иймонэътиқодли, давоми...

04:04 / 03.11.2017 5953
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИЛМ МУБОРАК БЎЛСИНЮртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

02:14 / 08.02.2022 10374