Қуръони Карим (Мусҳафи шариф) ўзимизда илк бора чоп этилди! Хайрли ишнинг савоби улуғ бўлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

28 март куни юртимизда узоқ кутилган, оламшумул, унутилмас воқеа юз берди. Ватанимиз мустақилликка эришганидан бери илк марта Қуръони Карим ўзимизнинг босмахонамизда чоп этилиб, сотувга чиқарилди. Ушбу хайрли иш шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солган «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасида чоп этилди. Бу янгилик юртимизда Қуръон мусобақаси давом этаётган гўзал бир кунларда амалга ошди. Қувончли ҳодиса муносабати билан нашриётга ташриф бурдик ва бу ерда анча йилардан бери муҳаррир сифатида фаолият юритиб келаёган Аҳмад Муҳаммад Турсун билан суҳбатда бўлдик.

“Қуръонни эшитсак ва эшиттира олсак, элимизга нур ёғилади” Шавкат Миромонивич Мирзиёев

Суҳбатдошимиз ҳақида : Тўлиқ исми-шарифи: Турсунов Аҳмад Мамажонович 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган. 2011 йилдан буён «Ҳилол-нашр» нашриётининг муҳаррири. Олтмишга яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

-Ҳожи ака, биламизки, “Ҳилол-нашр” мана бир неча йилдан бери, мамлакатимиз аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Аввало, бу нашриётнинг асос солиниши, тарихи ҳақида маълумот бериб ўтсангиз. - Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти бевосита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) ҳазратлари билан боғлиқдир. Ҳазрат ёзган китобларини чоп этиш масаласида баъзи бир муаммоларга дуч келингани туфайли “Ўзимиз бир матбаа ташкил этмасак бўлмас экан” деган фикрга келиб, шу нашриётга асос солганлар. Мана, етти йилдирки нашриётни Ҳазратнинг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошқариб келадилар. “Ҳилол” ўз фаолиятини бошлаганида бор-йўғи биттагина босма машинаси бўлган. Бу соҳа улар учун янглик бўлганиидан, албатта кўп қийинчиликлар юзага келган. Бугунга келиб эса нашриётимиз матбаачиликнинг замонавий усулларини ишга солиш ва китоб нашр этишда энг илғор воситалардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди. Айтиш мумкинки, Шайх ҳазратларининг деярли барча китоблари (“Тафсири ҳилол” ва “Ҳадис ва ҳаёт”нинг илк нашрларидан ташқари) ўзимизнинг нашриётда чоп этилиб, халққа тақдим этилган. Мана, нашриётимиз секин-аста ривожланиб, бугунги кунда Мусҳафи шарифни чоп этадиган бир юксак бир даражага эришди. -Айнан ушбу ҳодиса юртимизда катта хурсандчилик ва шукроналик билан қаршиланди. Муқаддас китобни чоп этиш нашриётдагилардан улкан масъулият талаб этиши шубҳасиз... “Ҳилол-нашр” бунга узоқ тайёрландими?

- Шубҳасиз, Мусҳафни чоп этишнинг ўзи жуда мураккаб иш. Бу китоб Аллоҳнинг каломи бўлгани учун бунда арзимас хатога йўл қўйиш мумкин эмас. Маълумки, арабий ҳарфларда белгилар кўп. Биттагина нуқта қўшилиб ёки тушиб қолса ҳам маъно бутунлай ўзгариб кетади ва бу Аллоҳнинг Каломига хиёнат бўлиб қолади. Шу боис, бу вазифа матбаачилар зиммасига катта масъулият юклайди. Қуръони Каримни чоп этиш жараёнида бир эмас, уч нафар қориларимиз бу жараённи навбати билан назорат қилиб, кузатиб туришди. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб «Ҳилол-нашр» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасининг «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан ва аслий нусхаси асосида нашр этишга киришди. Шу ўринда Қуръони Каримни чоп этиш учун махсус янги ускуна, босма машиналари келтирилганини ҳам айтиб ўтишим жоиз бўлади. Китобнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинган кун биз учун унутилмас кунлардан бўлиб қолди. Маросимга марҳум Шайхнинг энг яқин сафдошлари ва бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишиб, гўзал тиловатлар қилиб, бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилишди. Алоҳида қайд этиб ўтиш лозим, бу воқеа, яъни Мусҳафни ўзимизда чоп этиб, халқимизга тарқатиш Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг энг катта орзуларидан бири эди. Афсуски, ҳаётлик чоғларида бунинг имконияти бўлмагани боисидан орзулари рўёбини кўра олмадилар. Аммо мазкур хайрли ишга у кишининг ворислари, хусусан, Исмоил Муҳаммад Содиққа бош-қош бўлиш насиб этди. -Мусҳафи шариф босмадан чиқиб, сотувга қўйилган куни нашриёт эшиги олдида уч мингдан зиёд одам тўплангани, харидор ва талабгорлар навбат кутишгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, шов-шув бўлди. Нашриёт вакиллари шундай ҳолат юзага келишини тахмин қилишганмиди? -Авваламбор, бу ҳодиса нафақат мамалакатимиз тарихида, балки Ислом оламида ҳам муҳим янгилик бўлганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шу боис унга муносабат ҳам шу даражада бўлиши табиий. Чиндан ҳам интерентда тарқалган суратларда кўрганингиздек, Мусҳаф сотувга чиқарилган кун нашриётимиз олдида харидорлар турнақатор тизилди. Бундай китоб олди-сотдиси ҳали нашриёт тарихида кузатилмаган эди. Китоб дўконида 10 нафар ходим эрталабдан то асргача тиним билмади. Бундайин ҳолат юзага келишини албатта кутган, тахмин қилган эдик. Чунки охирги пайтларда юртимиз аҳлининг бу борада илми, саводи, қизиқиши анча ўсган. Ўша кунги вазият ҳам халқимизнинг Қуръони каримга эҳтиёжи ва ихлоси нақадар баландлиги, эътиқодга ташналигидан далолат беради. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусҳафни узлуксиз, 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган. Лекин ҳозирча 10 минг нусха чоп этилмоқда ва бунинг биринчи қисми илк сотувга чиққан куни — 28 мартнинг ўзидаёқ сотиб бўлинди. «Ҳилол-нашр» нашриётининг 7 та дўкони, шунингдек, вилоятлардаги ҳамкор китоб дўконларига ўз нархида сотиш шарти билан тарқатилди. -Бу ҳодиса истиқлол йилларида илк бора амалга ошгани ҳақида айтишяпти. Бугунгача нашриётларимизда Қуръони Карим ҳеч чоп этилмаганми? -Илк марта Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб юрган пайтларида ўзлари ташаббус кўрсатиб, Саудия Арабистонидан бир миллион нусхада Мусҳаф келтирилган, Марказий Осиё бўйлаб тарқатилган. Мустақилликка қадар мамлакатимизда даҳрий тузум ҳукм сурганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Ҳатто одамлар уйларида Қуръон сақлашга ҳам қўрқишарди. Аллоҳга шукрки, мустақиллигимиз шарофати билан миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди. Айниқса, охирги пайтларда давлатимиз Раҳбари томонидан бу масалаларда эркинлик ва имкониятлар берилаётгани жуда қувонарли ҳол. - Мусҳафнинг арзон нархда сотувга чиқарилгани ҳақида тушунтириш бериб ўтсангиз? Чунки одатда китоб дўконларида сотиладиган Қуръон китобларининг нархи 100 минг сўмдан бошланади. ..

- Дўконларда сотувда бўлган Мусҳафлар хориждан, яъни Эрон, Миср, Туркия ва Саудия Арабистонидан келтирилади. Шундай экан, йўл ва божхона харажатлари ҳамда савдодан фойда бўлиши ҳисобига нархлар юқори бўлиши табиий. Нашриётимиз раҳбариятининг асл ният мақсуди халқимизга ҳам сифатли, ҳам арзон нархда Мусҳафни етказиб бериш эди. Шу тариқа бизда чоп этилган Мусҳафнинг нархи ўттиз бир минг сўм этиб белгиланди ва бу юртошларимиз учун катта қулайлик бўлди. Бу ишда фойда-зарар кўрганимиз йўқ. Иншааллоҳ, келгусида ҳам худди шу нарх ва шу сифатда халқимизга тарқатиш ниятимиз бор. Қолаверса “Ҳилол-нашр” томонидан келажакда Қуръони Карим китобини босиш учун алоҳида босмахона мажмуаси қурилиб, унда ҳар хил бичимдаги ва турли рангдаги катта-кичик Мусҳафи шарифлар нашр этишни режалаштирилган. -Аҳмаджон ака, “Ҳилол” шариётида бугунгача қайси китоблар катта ададда чоп этилган? -Биринчи ўринда, Шайх ҳазратларининг “Тафсири Ҳилол” китобларини айтиш мумкин. Чунки юртошларимиз орасида Қуръони Каримнинг тафсири ва маъно таржималарини яқиндан билиб, ўрганишни истайдиганлар бисёр ва айнан уларнинг талабига кўра олти жилдли бу китоб кўп ададда бир неча марта чоп этиб тарқатилди. Ундан сўнг Ҳазратнинг “Ҳадис ва Ҳаёт”, “Бахтиёр оила” китоблари ҳам катта нусхада босилган. Бу китоблар юртдошларимизнинг аксарият хонадонларига кириб борган бўлса, ажабмас. -Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Хайрли ишларингизга Аллоҳ ёр бўлсин!

Ситора АЗИЗОВА суҳбатлашди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvXTqYBxw5r8Aembed

13:32 / 14.10.2017 3667
 Таяммумнинг тарзи. У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан ке­йин юзга масҳ тортилади. Яна бир зарбадан давоми...

15:15 / 10.11.2016 3009
      Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги тезкор  темир йўл линияси қурилиши якунига етмоқда.  «Haramain Express» давоми...

15:19 / 23.03.2017 4677