«Расулуллоҳнинг мавлид хотираларини нишонлаш билан уммат воқелиги ўртасидаги муносабат» (2-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=iGctOIfeJx4[/embed]

Эй Аллоҳнинг бандалари! Бизнинг Аллоҳ таоло муҳофаза қилишимизни ва мустаҳкам омонатдор бўлишимизни буюрган нарсаларни бузиб, вайрон қилишда қанчалар эътибор билан ғайрат қилаётганимиз ҳеч кимга сир эмас. 

Бизларни Аллоҳ таоло омонат қилиб топширган буйруқларни ҳар тарафдан ўзгартириб ташлашга чорлаётган истакларимизни кўриб турибсиз. 

Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яқинда нишонасини топасизлар, сабр қилинглар, ҳатто мен билан Ҳавз(Кавсар)да учрашасизлар!» – деганлар. 

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу сўзларни ўзларининг ғоятда таъсирли суҳбатларидан бирида айтдилар. 

Биз ушбу насиҳатларни ўзгартириб, тескарисига ағдариб қўйдик. Аллоҳ таоло буюрган асосни сабр билан ушлаб туриш ўрнига нималарнингдир изидан кетиб қолдик. Яъни афзал нарсаларни арзимас нарсаларга алмаштириб ташладик. 

Ҳавойи нафсимиз ҳовлиқиб кетди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) насиҳатларига қарши чиқиб, истак ва шаҳватларимизни қучоқлашга шошдик. 

Саҳиҳ ривоятда айтилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзи саҳобалар билан бирга йўл четида ўлиб ётган эчки боласининг олдидан ўтиб қолдилар. У Зот улоқчанинг қулоғидан ушлаб: «Ким мендан мана буни бир дирҳамга сотиб олади?» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз буни бирор нарса эвазга олишни истамаймиз, уни нима ҳам қиламиз?» дейишди. Шунда у Зот: «Аллоҳга қасамки, бу дунё Аллоҳнинг наздида мана шу ўлимтик сизларга қадрсиз бўлганидан ҳам кўра қадрсиздир», дедилар.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу сўзларини ҳар биримиз эшитганмиз. Лекин бу дунёни шунчалар яхши кўрамизки, унга қалбимизнинг тўридан жой берамиз. Бойлик тўплаш учун кечаю кундуз югуриб-еламиз, лекин бу мол-дунёни ҳалол йўл билан топяпмизми ёки ҳаром йўл биланми, бунинг фарқига бормаймиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз каби кишиларни қуйидагича таърифлаганлар:

«Агар одам боласининг бир водий тўла моли бўлса, иккинчисини истайди. Агар одам боласининг икки водий тўла моли бўлса ҳам, учинчисини талаб қилади. Одам боласининг қорнини фақатгина тупроқ тўлдиради».

Ҳа, уни фақат ўлим тўйдиради. Уни бу муҳаббатдан фақатгина уни кутиб турган қабр тўсади.

Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дунё ва унинг қиймати ана шу ўлган эчки боласидек эканини тушунтириб берганларидан кейинги бизнинг ҳолатимиздир.  

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сизларнинг бирортангиз токи мен унга моли, ота-онаси ва барча инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимча, (комил) мўмин бўла олмайди», – деганлар.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Қалбини»,  ҳам дейилган.  

Биз ўзимизга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, қалбимизни Расулуллоҳнинг муҳаббатларидан бошқа барча нарсалар муҳаббати учун идиш қилиб қўйганимизни кўрамиз. 

Тўғри, бу ерда макони мақтовчи ва сано айтувчи тил бўлган тақлидий муҳаббат бор, аммо қалбни эса дунё ва истаклар ҳамда шаҳватлар бошқариб, назорат қилади. 

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбаси.
17-октябр 2008-йил.

Шайхонтоҳур туман Эшонгузар жомеъ
масжиди имом хатиби:

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси 


Мавзуга оид мақолалар
25   « , , , , , , ». . Йигирма бешинчи давоми...

21:10 / 30.05.2018 3547
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб давоми...

09:50 / 05.12.2016 5985
embedhttpswww.youtube.comwatchve2TZmenb4OYembed

12:50 / 07.04.2017 5805