Тошкент Ислом университетида давра суҳбати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16 феврал 2018 йилда Тошкент Ислом университетининг Ахборот-ресурс маркази биносида ажойиб давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда университет ўқитувчилари, талабалари ва ходимлар иштирок этдилар. Мазкур давра суҳбати Тошкент Ислом университети Ахборот-ресурс маркази раҳбари, хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Наргизахон Мирходжаева томонидан ташкил этилганини алоҳида айтиб ўтиш керак. Суҳбат ўзликда соғлом тимсолни ривожлантириш, мақсад ва орзуларга эришишга бўлган ишонч, шубҳа, қўрқув ҳамда тўсиқларни йўқотиб, омад калитини қидириш мавзуларига бағишланди. Бу суҳбатларни “Юксалиш” маркази раҳбари, врач-парапсихолог, эзотерик Шаҳноза Махсумова ва ташкилий ишлар бўйича масъул, ҳуқуқшунос-педагог, магистр, психолог Зироатхон Комиловалар олиб боришди. Мазкур суҳбатдан мақсад шуки, Тошкент Ислом университети жамоасининг психологик томондан ўз устиларида ишлашига амалий кўмак бериш, уларни ўйлантираётган психологик саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишдир. Шунингдек, инсоннинг ўзига нисбатан севги ва ҳурматни шакллантира олиши, ҳаётдаги вазиятларга ижобий муносабат билан қараши, унинг шахсий ривожланиши учун самарали ёрдам бериш ҳам суҳбат мақсади этиб белгиланган. Давра суҳбатида йиғилганларга шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши, юксалиши ва уларнинг турлари ҳақида, шу билан бирга мақсадни шакллантириш, унга етиштирувчи омиллар тўғрисида мутахассислар томонидан тушунча берилди. Шунингдек, медитация (яъни, тимсол яратиш) қўлланилди. Қўрқув ва тўсиқларни енга олиш ҳақида ҳам гапириб ўтилди. Бу суҳбат баҳс-мунозалар ва савол-жавоблар билан янада қизғин ўтди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин олти ойгина яшади.Имом Заҳабий давоми...

10:22 / 02.12.2022 3118
САВОЛ Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими ЖАВОБ давоми...

17:32 / 16.10.2016 12427
Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом давоми...

15:08 / 29.11.2016 3733
Ислом дини ақидаларидан сўз очилганда, қайси мавзуда баҳс юритилмасин, гап Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига давоми...

08:15 / 15.11.2016 4985