Шайх Бутий ҳикматлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ваъда қилинган нарсанинг амалга ошмаслиги сени ваъда ҳақида шубҳалантириб қўймасин. Гарчи вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Чунки у сенинг қалб кўзинга нуқсон бўлиши ва қалб нурингни ўчириб қўйиши мумкин».

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло Ўзининг буюк зотига мусулмонлар учун мажбурият қилиб олган ваъдалар жуда кўпдир. У ваъдаларни амалга оширишни мусулмонларнинг дуо қилиб сўрашларига боғлиқ қилиб қўймаган. Балки мусулмонлар ўзлари иймонларида содиқ бўлиб, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилиб, У Зотнинг буйруқларини бажарсалар, Ўз зотига вожиб қилиб олган ваъданинг устидан чиқади. Ана шу Аллоҳ таоло Ўз Зотига вожиб қилиб олиб, буйруқларини бажарган бандаларга берган қатъий ваъдаларидан баъзилари: «Албатта, Биз Расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз» (Ғофир, 51) Бас, Роббилари уларга ваҳий қилдики: «Қасамки, Биз золимларни, албатта, ҳалок қилурмиз. Ва улардан сўнг у ерга сизни жойлаштирурмиз. Бу эса ҳузуримда туришдан хавф қилганлар ва ваъийдимдан қўрққанлар учундир». (Иброҳим, 13-14) «Биз эса ер юзида хўрланганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни, уларни ворислар қилишни ва ер юзида уларга имконлар беришни истаймиз». (Қасос, 5) «Эркакми, аёлми – ким мўмин бўлган ҳолда солиҳ амал қилса, Биз унга пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз». (Наҳл, 97) «Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур». (Муҳаммад, 7) Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримдаги шунга ўхшаш оятларни ўқиб, Аллоҳ таолонинг буйруқларини ўз ҳаётларида татбиқ қилган бандаларига қилган ваъдалари устида тўхталиб, ушбу ваъдалар ёки уларнинг аксари бугунги кунда рўёбга чиқмаётганини кўрадилар. Масалан, мусулмонлар Аллоҳ таоло ваъда қилганидек азиз эмаслар. Золимлар бемалол уларнинг устидан ҳукмронлик қилиб, мустамлака қилиб, ҳақларини поймол қилмоқда. Аллоҳ таъло ваъда қилганидек, уларни ҳалок қилмаяпти. Мусулмонларнинг кўплари Аллоҳ таолонинг ваъдасига мувофиқ гўзал, яхши ҳаётга эришолмай, хору зорликда ночор ҳаёт кечирмоқдалар ва ҳоказолар. Ана шу Аллоҳ таолонинг ваъдаларига шубҳа қилувчиларга қарата Ибни Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳи: «Ваъда қилинган нарсанинг амалга ошмаслиги сени ваъда ҳақида шубҳалантириб қўймасин. Гарчи вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Чунки у сенинг қалб кўзинга нуқсон бўлиши ва қалб нурингни ўчириб қўйиши мумкин», деб хитоб қиляптилар. Лекин баъзилар: «Қандай қилиб шубҳаланмайин?! Ваҳоланки, воқеликда ўзим ваъданинг аксини, яъни амалга ошмаганини кўриб турибман-ку?!» – деб савол бериши мумкин. Жавоб шуки, Аллоҳ таолонинг ваъдаси ростлиги ҳақида унинг шубҳага боришининг сабаби, у доимо Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги ўзининг ҳақлари ҳақида изланиб, уларга етишишга интилади-ю, лекин ўзининг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг вожиб ҳақлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунинг учун ундай кишилар Аллоҳ таолонинг: «Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад, 7), деган сўзини ўқиганда ёки эшитганда: «Мана, биз мўмин-мусулмонлармиз, масжидларимиз намозхонлар билан обод. Рамазонда ҳаммамиз рўза тутамиз ва ҳаж вақтида ҳаж қилишга шошиламиз. Демак, биз Аллоҳнинг динини қўллаб-қувватлаяпмиз. Энди У Зотнинг бизни қўллаб, ёрдам бергани қани? Нима учун ҳар тарафдан душманлар ватанимизга бостириб келиб, мустамлака қилиб, ҳақларимизни поймол қилишларига қўйиб беряпти? Нима учун бизларни ҳимоя қилмаяпти?» деб танқид билан таъна қилиши мумкин. Бу гапларни гапиришининг сабаби, у ўзининг ва барча умматнинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги ҳақларини катталаштириб кўрсатадиган микроскоп орқали кўради. Зое қилиб юрган зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳақларига эса жудаям хира бир ойнадан қарайди.

«Шайх Бутийнинг ҳикматлари» саҳифасидан олинди.

Давоми бор.

Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира давоми...

20:34 / 20.01.2017 4789
Нижний Новгород жомеъ масжидида «Эҳсон» мактабининг аёллар гуруҳи мударрислари томонидан ташкил қилинган давоми...

19:02 / 21.12.2016 2889
embedhttpswww.youtube.comwatchvc1sdtT03YUampfeatureyoutu.beembed   ДУШМАНЛАРИ БИЛАН БИТИМ ТУЗГАНЛАР УСТИДАН САЙЙИДИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲГА давоми...

14:54 / 25.03.2019 3050
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

16:36 / 23.12.2016 3371