Ҳижоб кунига бағишланган тадбир ажойиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25 январ куни Россиянинг Пенза шаҳридаги Х.Д.Тенишева номли маданий-оқартув марказида ҳижоб кунига бағишланган кеча бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда dumpo.ru. Анъанага кўра, байрам Қуръон тиловати билан бошланди. Кейин меҳмонларга «Бутун дунё ҳижоб ўраган» номли видеоролик кўрсатилди. Сўнгра бошловчи Марям Абузарова меҳмонларга ҳижобнинг аҳамияти ва уни ўраш қоидалари ҳақида гапириб берди. Модельер Элвира Тимербулатованинг ҳижобли либослар коллекцияси ҳам намойиш этилди. Шунингдек, у ҳижоб ўраш сирлари ҳақида маҳорат дарсини ўтказди. Гўзаллик ҳақидаги суҳбатлардан сўнг ташкилотчилар меҳмонларни дастурхонга таклиф қилдилар. Хоҳлаганлар қўлларига хинадан нафис нақшлар ва суратлар чиздирдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга давоми...

19:00 / 15.07.2019 4858
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар А 521милодий давоми...

15:17 / 09.12.2016 5542
Нима учун Расулуллоҳ алайҳиссаломни севаман 1. У зот алайҳиссалом Роббимнинг суюклиси. Аллоҳ таоло учун давоми...

10:09 / 14.12.2017 3856
Узрлиларнинг ҳукми «Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув давоми...

10:18 / 10.05.2017 5515