«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 15-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят).

Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар бўлсин!

“Мени кўрмасдан менга эргашган умматим”, дея шафоат қилишини билдирган Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Ҳа, Роббимиз бизни энг юксак шараф – Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиш бахтига муяссар қилди. Бизга у зот алайҳиссалом ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида юксак намуна соҳибидирлар. Хусусан, ҳаёлари қиз боланинг ҳаёсидан-да, кучлироқ бўлгани ҳам маълумдир. Саййидимиз алайҳиссаломнинг буюкликларини ғарб олимлари ҳам эътироф этганлар. Улардан бири, америкалик ёзувчи, тарихчи олим Майкл Харт (1947-2011) бундай дейди: “Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммад(Пайғамбар)ни ёзиб қўйсам, эҳтимол, айрим мухлисларим таажжубга тушишар? Бошқалар эҳтимол, буни ўзгача тушунишар? Нима бўлганида ҳам у зот дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари билан тарих саҳнасидаги ана шу мўътабар мақомга муносибдирлар!”

Робия Муҳиддинова

 
Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 25 апрель кунидан Қуръон мусобақасининг аёллар ўртасидаги Республика босқичи бошланиш арафасида. давоми...

09:32 / 25.04.2018 3808
Кўпчилигимиз онанинг қучоғи бола учун энг биринчи мактаб деб ҳисоблаймиз. Лекин бола она қучоғига келишидан давоми...

13:47 / 25.01.2017 4614
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз давоми...

14:51 / 13.02.2018 3644