«Хадичаи Кубро»да катта тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хадичаи Кубро»да катта тадбир бўлиб ўтди

    Бугун 2017 йил 30 ноябр куни «Хадичаи Кубро» Ислом ўрта махсус билим юртида кенг доирадаги тадбир бўлиб ўтди. У асосан икки қисмдан иборат бўлди. Тадбирнинг биринчи қисми билим юртининг мудираси, тадқиқотчи Нозима Ибрагимованинг «Илк Ислом даврида элчилик муносабатлари» китобининг тақдимотига бағишланди. Иккинчи қисм эса рабиъул аввал ойи муносабати билан «Салом, ё Расулуллоҳ!» номли тарихий-бадиий анжумандан иборат бўлди. Маросимни гўзал Қуръон тиловати очиб берди. Янги нашрдан чиққан яна бир тарихий-илмий адабиёт «Илк Ислом даврида элчилик муносабатлари» китоби ҳақида йиғилганларга билим юрти ўқитувчиларидан Қурбонова Гулободхон, Саидаҳмедова Одинахон ва Қутбиддинова Махаррамхонлар батафсил маълумот беришди. Келган меҳмонлардан эса бош муфтий Усмонхон Алимовнинг аёллари Адолатхон Алимова ва Мусулмонлар Диний идорасининг хотин-қизлар бўлими ходимаси Марямхон Абдуллаевалар сўзга чиқиб, барчани улуғ айём – мавлуд билан табриклашди. Сўнг тадбирнинг иккинчи қисми бўлган мавлуд маросимига ўрин берилди. Унда «Хадичаи Кубро» билим юртининг талаба қизлари ўзгача бўлган йўлни танлашиб, келганларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёту фаолиятлари билан саҳна кўринишлари ёрдамида таништиришди. Гуруҳ томонидан ижро этилган гўзал салавотлар тадбирга янада файз қўшди. Шунингдек, Нозима Ибрагимова китоби асосида тайёрланган савол-жавоблар танловида қатнашиб ғолиб бўлган талаба қизларга совғалар улашилди. Маросим сўнггида ташриф буюрган меҳмонлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврлари ва маконлари тасвирланган ажойиб торт билан сийландилар. Санъат асарига айлантирилган мазкур ширинлик кўриниши барчани бирдек ҳайратга солди. Қайд этиб ўтиш керакки, билим юртида очилган тўгарак иштирокчилари ташриф буюрган меҳмонлар учун учта йўналиш бўйича: ошпазлик, тўқувчилик ва тикувчилик соҳалари борасида ўз кўргазмаларини ҳам ташкил этишди. Айниқса, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам севган неъматлардан тайёрланган таому ичимликлар келганларга у зот ҳақларида ўзига хос маълумот беради. Жумладан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом яхши кўриб истеъмол қилган ошқовоқли пишириқлар, хурмо, ширин ичимликлар ва шу кабиларни дастурхонда кўриш мумкин. Ўзига хос ўтган мазкур мавлуд тадбири барчада катта тассурот қолдирди.

Зуҳрахон Ҳамдамова, махсус “Муслимаат.уз” учун

Мавзуга оид мақолалар
«Эй, Одам фарзанди Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда давоми...

10:28 / 24.12.2016 4909
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз давоми...

13:01 / 08.11.2016 5539
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Куни кеча бозордан қайтаётиб муслима онахоннинг давоми...

14:32 / 29.11.2016 4606
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг давоми...

08:34 / 15.11.2016 5998