Гўдак тилидан (биринчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи кун...

Ассалому алайкум! Менинг исмим Муҳаммад Айюб! Ушбу муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан сизларни ва ўртоқларингизни табриклайман. Бу муборак ойни сизлар билан бирга ўтказиш ниятидаман.

Дадамнинг айтишларича, кичкиналигимда рўза тутган кунларим баъзида сув ичиб қўяр эканман. Аслида ҳозир ҳам кичкинаман. Хуллас, бу йил сув ичиб қўймасликка ҳаракат қиламан.

Онамнинг айтишларига қараганда, биз рўза тутсак, жисмонан соғлом бўлар эканмиз. Яна айтишларича, Рамазон рўзасини тўлиқ тутганлар жаннатга кирар эканлар. Мен жаннатга киришни жуда-жуда хоҳлайман. Сиз-чи?!

Ўртоқларим Алишер ва Юсуфлар ҳам бу йил Рамазон рўзасини тутишмоқчи эди. Алишернинг айтишича, уларникида фақат бувиси рўза тутар экан. Ахир рўза тутиш яхши-ку. Ҳеч нима емаймиз, ҳеч нима ичмаймиз. Асосийси, ҳеч ким тушлик вақти менга «Муҳаммад Айюб, нон олиб кел!» демайди.

Одатда рўза тутган кунларим ифторликка яқин дастурхон атрофида ухлаб қоламан. Ифторлик вақти бўлганда дадам мени уйғотиб, таҳорат олишимни айтадилар. Таҳорат олиб келсам, дастурхон устида ҳамма нарса муҳайё бўлади. Тезда тақвимга қарайман, сўнг соатга... Беш дақиқа қолибди. Биласизми, энг секин ўтадиган вақт ана шу беш дақиқадир. Ўтган сафар соатда беш дақиқага адашиб, ҳаммадан дакки эшитган эдим?. Бу йил ундай бўлмайди. Чунки мен соатни яхшилаб ўрганиб олдим.

 Мана, азиз дўстларим! Вақт ҳам бўлди. Энди сизлар ҳам ифторлик қилиб олинглар! Эртага яна суҳбатлашамиз!

Мавзуга оид мақолалар
Хабар   «Ўзбекистон мени ҳайратга солди» Бугун 2017 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий давоми...

13:30 / 27.10.2017 6252
Кучли довул «Sendi»дан биринчи бўлиб Ямайка, Гаити ва Куба ороллари азият чекди. Кучли довул шамоллари бино давоми...

19:38 / 02.12.2016 4029
  Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизиш. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси давоми...

11:54 / 27.05.2017 4196
1. Кўпинча балоғат ёшгача ўғилқизларда угри гормонлар таъсирида пайдо бўлади. 2. Баъзида угри киши давоми...

14:13 / 24.11.2016 16333