Витр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Витр намози вожибдир.

Витр ҳуфтон намозининг фарз ва суннатидан сўнг ўқилади. Витр 3 уч ракъатдир. Учинчи ракъатда Фотиҳани қироат қилгандан сўнг, зам сура қўшилади. Қироатни тамом қилганидан кейин намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўл кўтарилади. Сўнгра қўллар қўйилиб «Қунут»ни ўқилади, кейин рукуъга кетилиб, намоз охирига етказилади. 

Қунт дуоси:

اللَّهُمَّ إنَّا نَسْتَعِينُكَ وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ كُلَّهُ، نَشْكُرُكَ وَلَا نَكْفُرُكَ، وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يُفْجِرُكَ. اللَّهُمَّ إيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلِّي، وَنَسْجُدُ وَإِلَيْكَ نَسْعَى، وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّارِ مُلْحِقٌ

Дуонинг маъноси:

«Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, сенга истиғфор айтамиз ва сенга иймон келтирамиз, сенга таваккул қиламиз ва сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, сенгагина ибодат қиламиз, сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир».

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кечанинг зулмат давоми...

15:23 / 17.11.2016 4846
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:12 / 13.05.2023 2421
 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

19:08 / 19.11.2018 3323