Жароҳатга масҳ тортиш.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйганда, устига масҳ тортилади.

Бунга ўхшаш ҳолатларда тўлиқ таҳоратли бўлиш шарт эмас. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, майли.

Жароҳатли одам ғусл ва таҳорат пайтида жароҳатига сув теккизмаса жоиз. Агар жароҳатни боғлаб олган бўлса, ўша боғланган латта устидан масҳ тортишнинг ўзи кифоя қилади. Жароҳати йўқ аъзоларини ювади.

Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек, намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бошқасини қўяди.

Тахтакач жароҳат тузалган пайтда тушса-ю, у намозда бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Намоздан ташқарида бўлса, тўлиқ таҳорат қилмасдан, фақат тушиб кетган нарсанинг ўрнини ювиб қўяди.

Мавзуга оид мақолалар
quotҲомилани аниқловчи махсус рентген хонасида турфа ҳодисалар учраб туради. Улардан бири ҳомилани ўғил ёки давоми...

21:17 / 14.03.2023 3380
Юртимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори маънавиймаърифий, маданийдиний соҳаларга, хусусан, давоми...

21:09 / 23.04.2019 2843
Аёлнинг меҳнати ва таҳсил вазияти аввали қуйидаги линкда httpwww.muslimaat.uzmuslimafitratitem1711allohgaiymonkeltirganyowqizlar Аёлнинг давоми...

08:04 / 23.01.2017 4771