ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ РАМАЗОНГА ТАЙЁРЛАНГ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойиболаларни дин ва диёнат, раҳмдиллик, сабр ва кўплаб бошқа сифатлар билан таништиришга қулай фурсатдир. Агар фарзандингиз рўза тутишни энди ўрганаётган бўлса, қуйида бериладиган маслаҳатларимиз муқаддас ойдан тўлақонлича фойда олишга ёрдам беради. 

Рўза тутишдан малолланмаймиз

Кўпчилик мусулмонлар, айниқса, тақводорлар оиласида катта бўлганлар рамазон ойидаги қувончга тўла ҳамда бахтиёр хотираларни эслайдилар. Болаликдаги илиқ туйғулар – катталар билан рўза тутиш ва бошқа ибодатларни адо этиш ҳам қизиқарли, ҳам мароқли бўлган пайтлар уларни ҳозир-да ҳаяжонга солади.

Ўз дилбандларингиз учун худди шундай бахтиёр муҳитни яратиб беришга ҳаракат қилинг. Уйингизни гуллар, пуфаклар, байроқчалар ва маржонлар тизмаси билан безанг. Ифторликка меҳмонлар таклиф қилиб туринг. Ўзингиз ҳам болаларингиз билан меҳмонга ва масжидларга боринг. Уларнинг барча яхши амаллари ҳамда янги ютуқларини ўзига яраша рағбатлантиринг. Мустаҳкам ахлоқий қоидаларни сингдириш учун бу вақт ҳақидаги ижобий хотиралар арзигулик пойдевор бўлади.    

Фарзандларингиз билан уларнинг тилларида гаплашинг

Рамазон ойи нуридийдаларингизнинг қизиқишини уйғотувчи ажойиботларга лиммо-лим. Масалан, таровеҳ намози ҳақида билмайдиган бир болакай учун ота-онасининг кечаси узоқ намоз ўқиши кутилмаган «ихтиро» бўлди. Навбатдаги ракатлар жуфтлигидан сўнг у онаси ва отаси ҳисобдан адашишди, деган хаёлга бориб, баланд овозда «Бўлди!» деб бақириб юборган.

Энг асосийси болаларга ойлар султони рамазонда тутиладиган рўза, сахарлик, ифтор, таровеҳ намози ва ҳоказоларнинг асл моҳиятини тўғри етказиб бериш, шунингдек, уларга осон ҳамда тушунарли тилда баён қилиш лозимдир. Бу ишга масъулият билан ёндашинг! Чунки шу вақтгача уларга қандайдир ғалати туюлган хатти-ҳаракатлар сизнинг маҳоратингиз туфайли кичик мўмин-мўминаларимизга шаръий амалларнинг теран маъноларини англашда ёрдам беради.   

Миқдор эмас, сифат муҳим

Кичкинтойлар (ҳаттоки катталар ҳам!) рамазон ойини мусобақа сифатида қабул қиладилар: ким мукаммалроқ рўза тутади, ким Қуръонни кўпроқ хатм қилади, садақа, закот беради ва ҳоказо. Бир тарафдан бу Қуръоннинг Бақара сураси 148-оятида келган Аллоҳ таолонинг «Яхшиликларга шошилинг!» хитобини бажаришликка интилишни рағбатлантиришдир. Бошқа тарафдан эса бу каби «мусобақа»лар амалларнинг асл моҳиятини тушунмаган ҳолда зоҳирий натижалар кетидан қувишга олиб келиши ҳам мумкин.

Шунинг учун бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун фарзандларингизга босим ўтказманг. Яъни, мақсад ва уларга етишиш суръатларини уларнинг ўзлари белгилаб олишсин. Шунда дилбандларингиз мустақил равишда ҳамда масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишга ўрганадилар.

Илоҳо, бу йилги рамазон сиз ва фарзандларингиз учун яхши амалларга бой ҳамда мазмунли ўтсин. Омин!

Рус тилидан ГЎЗАЛ таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Вақтга эътиборли бўлиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган давоми...

21:07 / 30.09.2023 2315
Хало одоблари Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, давоми...

10:45 / 03.05.2017 3601
embedhttpswww.youtube.comwatchvtiqoq86lDbIfeatureyoutu.beembed

10:16 / 08.01.2018 2900