Ҳайз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради.

Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз, беморликсиз, муайян муддатда келадиган қон ҳайздир.

Одатда ҳайзнинг ранги қорамтир, ўзи ҳароратли ва оғриқ ила келадиган бўлиб, ҳиди нохуш бўлади.

Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Покликнинг ози ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ.

 Бир ёки икки йил бўлиши, гоҳида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин. Ҳайз даврида маълум муддат қон келмай қолиши ҳам мумкин экан. Шунингдек, ҳайзнинг асл рангидан бошқа рангдаги суюқлик келиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда ҳайзли аёл ҳайзим тугади, деган хаёлга бормаслиги лозим. Ҳайз кўрган аёлдан охирги вақтда оқ рангли суюқлик келгани ҳайзнинг тугагани аломати бўлади. Ана шунгача шошилиб, ҳайзим тугади деб, ғусл қилмаслик ёки ҳайз ман қилган нарсаларни қилмай туриш керак.

Ҳайз даврида намоз ва рўзани ўқиб бўлмайди.

Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўзанинг савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.

Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намозлар сони кўпайиб кетади. Бунинг устига, аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу эса ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун ҳайз кўрган аёлдан намознинг қазосини ўқиш талаб этилмайди.

Ҳайз тавофни ман қилиши бу амал Масжидул Ҳаромнинг ичида бўлганидандир. Ҳайзли аёлнинг масжидга кириши эса мумкин эмас.

Жунуб, нифосли ва ҳайзли шахслар Қуръон қироат қилишлари мумкин эмас.

Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиши жоизлигига уламолар фатво беришган. Мазкур шахслар тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини ушлашлари макруҳдир. Чунки у китобларда ҳам ояти карималар ёзилган бўлади.

Ҳайз тўхтаганидан кейин ғусл қилиш лозимдир. Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлнинг ҳайзи тўхташи билан унга яқинлик қилиш жоиз эмас. Балки ғусл қилгунича кутиб туриш лозим. Одат қони ўн кундан кам вақтда тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса, яқинлик ҳалол бўлмайди.

Ҳайзнинг тўрт ҳукми бор:

  1. Ҳайз ва нифос тугаганда ғусл қилиш вожиб бўлади.
  2. Қиз бола ҳайз кўрса, балоғатга етган бўлади.

Балоғатга етмаган қизга намоз фарз бўлмайди.

  1. Идда ўтирган аёл ҳайз кўрса, ҳомиласи йўқлигига ҳукм қилинади.
  2. Идда ўтириш ҳам ҳайз ила белгиланади.
Мавзуга оид мақолалар
Изланишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, икки ёшдан кичик болалар учун телевизор дастурларини томоша давоми...

10:31 / 05.11.2018 3067
gallery linkfile ids5583,5571,5627,5632,5639,5640,5655,5661,5766,5802,5804,5808,5869,5911,5959,5951,5974,6030,6026,6057,6100,6110,6171,6240,5712                                     давоми...

19:30 / 05.02.2017 13557
Мен католик роҳибаси бўлиш учун ўқидим, кейин эса Исломни қабул қилдим «Ирена Ҳандоно Индонезияда Ислом давоми...

21:00 / 16.12.2019 3044
embedhttpswww.youtube.comwatchvomJFMVGX7ygembed

12:17 / 08.09.2016 3808