Шариатда гигиена
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимиз – Ислом дини покликка қурилган бўлиб, Ислом энди ёйилаётган пайтда, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида кимки бу динга киришни ихтиёр этса, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал ғусл қилиб келишни буюрганлар. Ислом дини, айниқса, шахсий гигиена қоидаларига алоҳида эътибор беришликни талаб қилади. Ҳар жума кунлари  (бошқа кунлар ҳам, албатта, ғусл қилиш, соч(эркаклар учун) ва тирноқларни олиш, устки ва ички кийимларни тоза тутиш муҳим эканлигини эслатиб ўтиш лозимдир.

Динимиздаги ҳар бир қоида-қонунлар шунчалик мукаммалки, ҳатто ҳар қайси иш қандай тартибда бажарилиши кераклиги ҳам майда деталларгача кўрсатиб ўтилган. Масалан, тирноқ олиш ҳодисасини олайлик. Тирноқ олмоқда бошлаш ва тугатиш ҳам ўнгдан бўлиши учун аввал ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғидан бошлаб, майда бармоқ томон келади. Сўнг чап қўлнинг кичкина бармоғидан бошлаб, бош бармоққача олади. Охирида ўнг қўлдаги бош бармоқ тирноғини олади. Оёқ тирноқларини эса ўнг оёғининг майда бармоғидан бошлаб, чап оёғининг кичкина бармоғида тугатади. («Маслакул -муттақийн»).

Тирноқ олмоқ учун махсус бир кунни танламаслик керак. Балки ҳар куни учун алоҳида савоб борлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Ҳатто агар кечасида бўлса ҳам, эртага қолдирмасдан олиш керак. Баъзилар ирим қилиб, қўл ва оёқ тирноқларини бир кунда ва баъзилар шанба-якшанба кунларида тирноқ олмайдилар. Бу номашруъ амаллардандир. Жума кунида тирноқ олишнинг савоби кўпроқ бўлади, деган ривоят ҳам бор. Аммо жума кунини кутиб, тирноқни ўстириб юбормаслик керак. Тирноқни тиш билан ёки қўл билан узмоқ макруҳдир.

Кечаси бўлса ҳам тирноқ олишни эртага қолдирмасликка сабаб, мисол тариқасида айтиш мумкинки, кечасида агар ғусли жанобат вожиб бўлиб қолса, ёки тақдир тақозоси билан дунёдан ўтиб қолса, эртага ғусл қилганда ёки ювилганда ўсган тирноқ остига сув етмаса, пок бўлмай қолиши мумкин. Таъкидлаб ўтмоқ лозимки, бугунги кунда муслима аёл-қизларимиз бошқа миллатларга тақлид қилиб, тирноқ ўстириш, тирноққа лак суртиш каби ношаръий ишларга одатланган. Бу масала қанчалик муҳим эканлиги оталарнинг, эрларнинг хаёлига ҳам келмайди( бу соҳада улар ҳам жавобгардирлар).

Аёллар жанобатдан ёки ҳайзу нифосдан сўнг покланиш учун ювинишлари фарздир. Бу ҳолда агар бир тола сочдек жойга сув етмай, қуруқ қолса, жанобатдан пок бўлмайди. Ўсган тирноқ тагига илож қилиб сув етказиш мумкин, аммо лак ёпишқоқ ва бўёққа ўхшагани учун тагига сув етмаслиги аниқ. Ўша аёллар жанобатдан пок бўлмасалар, Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлишлари билан бирга, хонадонларидан баракот кўтарилиб, кутилмаган турли кўнгилсизликлар келиши мумкин.

Тирноқ, бадандаги тукларни ташлаш жоиз бўлса ҳам, инсон аъзоси бўлгани учун ерга кўммоқ афзалдир. Аммо ғусл ва таҳорат суви жам бўладиган жойга ташлаш макруҳ.

Тозалашни киндик остидан бошламоқ лозим. Ушбу тукларни олмос ёки поки билан олмоқ керак. Қўл билан юлмоқ макруҳдир, Аммо қўлтиқ ости тукларини тиғ билан олмоқ жоиз бўлса-да, юлмоқ афзалроқдир. Бу ҳукмлар эркаклар учун. Аммо аёллар мазкур икки аъзо тукларини юлмоқларини фиқҳ китобларида тавсия этилган. Мазкур тукларни олишда тиббиёт томонидан тайёрланган «Нура» ( ёки шунга ўхшаш махсус дорилар) ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин.

«Хизона»да келтирилишича , мазкур амалларни адо қилишнинг ўртачаси ўн беш кундир. Ҳар ҳафтада бўлса, янада афзал. Лекин ундан ўтказиб юбориш – макруҳдир.

Азиз опа-сингилжонлар! Шариатимизнинг ушбу қонун-тавсияларига қатъиян амал қилишимиз баробарида, бажараётган ибодатларимиз мукаммал бўлиб, имонимиз мустаҳкам бўлишини тилаб қоламан.

Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Сизни тинглаган, ишонч билдирган кишини алдаш хиёнатдирЁлғончилик жуда ёмон хулқ, у инсонни дўстnotларидан давоми...

20:50 / 01.04.2021 6372
«Қибла» луғатда «қаршида, рўпарада турган нарса» дегани. Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг давоми...

14:40 / 16.05.2017 3381
Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва давоми...

19:13 / 21.12.2016 2749
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат. 50 йил давомида, доимо бахтли давоми...

15:42 / 20.02.2017 17448