Уйни хушбўй қилувчи 10 та фойдали маслаҳат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эътибор берганмисиз, турли хил хонадонларнинг ҳидлари ҳам турли-туман бўлади. Кимнидир уйига кирсангиз, димоғингизга хушбўй ҳид урилади ва енгил, ёқимли нафас оласиз. Кимларникидадир эса остонадаёқ оғир ҳид келади.

Уйимизнинг барча бурчакларидан ёмон ҳидларни кетказамиз ва кайфиятимиз ва саломатлигимизни хушбўй ҳидлар билан яхшилаймиз! Уйни хушбўй қилувчи 10 та фойдали маслаҳат 1. Мусаффоликнинг хушбўй ҳиди Уйни чангютгич билан тозалашни бошлашдан аввал бир бўлак пахтани лаванда томчиларига ботириб олинг ва чангютгич билан уни тортиб олинг. Чангютгич билан тозалаш давомида уйингизга ажойиб хушбўй ҳид тарқалиб боради. Лавандани истаган бошқа ўзингиз ёқтирган хушбўй ҳид (апелсин ёғи, игнабаргли дарахт экстракти) билан алмаштиришингиз мумкин. 2. Хушбўй совутгич Оддий дока бўлагини бир томчи лавандали эфир мойи ва бир томчи лимон ёғи аралашмасига ботириб, совутгич эшигига қўйиб қўйинг ва вақти-вақти билан янгилаб туринг. 3. Тоза чиқинди қутиси Чиқинди челакни ювиб қуритинг, унинг энг тубига бир томчи лаванда мойи ва бир томчи чой дарахти мойини дока бўлаги ёки пахтага томизиб қўйиб қўйинг. 4. Микротўлқинли печ 3 томчи лимон ёки ялпизли эфир мойини сув солинган идишга томизиб, 3 дақиқага қўйинг. 5. Ҳожатхонадан ҳам ёқимли ҳид келади Ҳожатхона токчасига 2-3 та кичиқроқ ўлчамдаги хушбўй тошлардан қўйинг. Уларга қарағай ёки лаванда мойидан томизиб қўйинг ва ҳар ҳафта янгилаб туринг. Бу ҳожатхонага нафис ҳид беради ва атмосферани соғломлаштиради. 6. Ювган кирларимизни хушбўйлаштирамиз Икки усули бор: кир қуритгичингизга 7 томчи лаванда, ялпиз, атиргул ёки эвкалипт (ёки ўзингиз ёқтирган бошқаси) мойи томизилган пахмоқ матолардан илиб чиқасиз ёки ўша мойдан 3 томчисини дазмол учун олган сувингизга қўшасиз. Эслатма: эфир мойлари ёғли бўлмайди ва ювилган кирларларингизни ёмон қилмайди! 7. Уйдаги ҳар қандай юза ва текисликлар 1 литр сиркага 30 томчи лаванда ва лимон мойи томизинг. Яхшилаб аралаштиринг. Бу оддий ва тежамкор таркиб ҳар қандай юзани аъло даражада тозалайди ва дезинфексия қилади. 8. Раковина, ванна, каструля, чойнаклардаги қасмоқлар (накип) ва нохуш ҳидларни бартараф қиламиз  Юқорида келтирилган таркибдан фойдаланинг: синтетик уксус қасмоқ (накип)ни кетказиш учун энг яхши восита. Қиздирилганда яна ҳам кўпроқ самара беради, шунинг учун ичида сув қайнаб турган чойнакка суюқликни хотиржам қуйиб, бир неча дақиқага қолдиришингиз мумкин. Чойнагингиз топ-тоза ва микроблардан холи бўлади. Раковина ёки ванна трубаларига суюқликдан бир неча томчи қуйиб, бир неча дақиқага қолдиринг. Ортидан қайноқ сув қуйиб юборсангиз, улардаги нохуш ҳидлардан халос бўласиз. 9. Хона учун дезодарант Севимли мойингиздан бир неча томчисини (ялпиз, апелсин, сандал) сув пуркагичга томизинг. Яхшилаб силкитиб, аралаштириб юборинг ва пуркаб сепиб чиқинг. Долчин, шоколад ва бошқа ширинликларнинг ҳидини берувчи арзонроқ атирлардан қўшсангиз ҳам, ҳудди шундай яхши натижа беради. Буни ҳар ҳафтада 2-3 бор қилиб туринг. Бу уйдаги ёқимсиз ҳидлардан (сигарет, куйган таом ҳиди) ҳам халос қилишга ёрдам беради (албатта, хонани шамоллатгач сепилади). 10. Ҳашоратлардан ҳам халос бўламиз Ҳам зарарли, ҳам ҳиди ёқимсиз бўлган ҳашоратларга қарши захарли воситаларни қўллагандан кўра, ҳавога эфир мойларидан (лаванда, кедр, эвкалипт) пуркаб турган афзал. Агар пуркагич йўқ бўлса, эфир мойини қайноқ сувга аралаштириб, пахта бўлакларига ботиринг ва хона бўйлаб қўйиб чиқинг.

Интернет маълумотлари асосида Зарнигор тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvn7OWgjijqpcembed

14:28 / 15.03.2017 4812
Насиҳат Эр билан орангиздаги риштани мустаҳкамланг Қанчалик гўзал, олима, бойбадавлат бўлманг, эрингиз давоми...

21:00 / 14.12.2019 2734
2018 йилда жаҳоннинг 53 мамлакатида 113 миллион киши озиқовқат етишмовчилигини бошдан кечирган. Бу ҳақда Европа давоми...

20:37 / 08.04.2019 2347
  Шуни эсда тутингки, инсоннинг гўдаклигидаги бахтиёрлиги унинг ёшлигида ҳам, ўсмирлик даврида ҳам, балоғат давоми...

20:35 / 11.03.2017 4446