Қозонда «Жаннат оналар оёғи остида» номли мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«6 март куни Қозон шаҳрида мусулмон хотин-қизларнинг «Жаннат оналар оёғи остида» номли учрашуви бўлиб ўтди», деб хабар беради Россия Ислом Университети матбуот хизмати.

Ушбу давра суҳбати Татаристон Республикаси Ислом Маданияти Маркази ва Татаристон Мусулмон Аёллари Иттифоқи томонидан Россия Ислом Университетининг бевосита кўмаги остида ташкил қилинди. Учрашув мусулмон хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорликда бўлишлари, ёшларни анъанавий Ислом маданияти қадриятларига ошно қилиш каби мавзуларни муҳокама қилиш учун бутун жаҳон миқёсида замин яратиш ғояларини олдинга қўйди. Давра суҳбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди: «Оналарга муносабат», «Қариялар уйида ота-оналар», «Қайнота-қайноналарга муносабат», «Ота-онаси тирик етимлар». Тадбирда Макка шаҳрининг Уммул-Қуро Университети профессори Аҳлам Баҳандам хоним (Саудия Арабистони), Эрон, Кувайт ва бошқа мамлакатлар вакиллари Қозон шаҳрининг хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари, Россия Ислом Университети ва бошқа ўқув юртлари талаба қизлари қатнашдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, доктор Баҳандам хоним Қозонга Россия Ислом Университети таклифига биноан ташриф буюрган. Бу ерда Баҳандам хоним Россия Ислом Университети қизлари учун очилган араб тили бўйича қишки оромгоҳ ишларида ҳам қатнашади.

«Islam.ru» дан олинди. Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж ва умра зиёрати учун электрон визалар Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги режалари доирасида турли давоми...

06:22 / 14.03.2019 3966
Юқори шукуҳ билан ўтаётган Қуръон мусобақаси Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳам давом этмоқда. давоми...

15:27 / 06.02.2018 3608
OLYMPUS DIGITAL CAMERA Лондондаги Сенат Хаус кутубхонасида Британиянинг Муслим Ҳендс хайрия ташкилоти томонидан давоми...

14:31 / 15.12.2019 3833
Эрининг уйжойи, молмулкини авайлабасрайди, унинг рухсатисиз бирор нарсасини бошқаларга бермайди.Эрининг давоми...

21:02 / 14.06.2023 3059