Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Университетни тамомлаб иш фаолиятимни бошлаганимга бир йил бўлган эди. Дастлаб иш жойимда тўсиқларга дуч келдим. Аста-секин тажрибам ортиб, ўз касбимнинг устасига айландим. Психолог мутахассис сифатида танила бошладим.
Бир куни мудирамиз яқин дўстининг қизи жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги тўғрисида гап очди. Дўсти ва унинг қизи билан суҳбатлашиб, ёрдам беришимни сўради. Мен рози бўлдим. Эртасига улар хузуримга етиб келишди. Дастлаб ота-онаси, сўнг қизи билан алоҳида сухбатлашдим. Қизнинг исми Сила булиб, 16 ёшда эди. Лицейда иккинчи босқичда ўқир экан. Хушруй, фаросатли ва тиришқоқлигини юз-кўзи айтиб турарди. Отаси мактаб раҳбари, оиласи иқтисодий томондан яхши таъминланган экан. Суҳбат давомида Силанинг оилада тўнғич фарзанд эканлиги, укаси борлиги маълум бўлди.
Силага, ота-онаси билан суҳбатлашганим, улар қизларини ардоқлашлари, Истамбулнинг энг машхур мактабларидан бирида ўқитаётганликлари, оғзидан чиққан нарсасини мухайё қилишга тайёр эканликларини, айтдим. Сила аста-секин уни азоблаётган дардларини тушунтиришга ҳаракат қила бошлади. У йиғламоқдан бери бўлиб, ота-онаси ўқиши учун яхши шароит яратганлари, айтган нарсасини олиб беришлари, аммо Силани тушунмаганлари, севмасликлари, қизларига вақт ажратмасликларини айтди. Худди шунинг учун хам ота-онасига қасдма-касд, уларга маъқул бўлмаган инсонлар билан дўстлашгани, натижада, кайф берадиган моддалар қабул қила бошлаганини ошкор қилди. Оиласи бундан хабар топгач, улар томонидан кўрсатилган тазйиқ туфайли ўзини икки марта ўлдирмоқчи бўлганини ҳам яширмади.
Психологик суҳбат натижасида фарзандининг маънавий камолига бепарво бўлган, уни фақат моддий томондан тўла таъминлаган ота-онанинг саъй харакати қандай оқибатларга олиб келишига гувох бўлдим.
Сила исмли бу қиз ўзини фарзандига бахшида қилганини доимо таъкидлайдиган она ва фақат ўз ишини ўйлайдиган отанинг фарзанди бўлиб улғайганди. Ҳа, кўп ютуқларга эриша оладиган Сила ҳаддан зиёд тазйиқ ва бепарволик, эътиборсизлик ва мехрсизлик қурбони бўлди. Суҳбат давомида ота мактабни бошқариш билан банд бўлиб, фарзандига етарли вақт ажрата олмаганини тан олди. У мактабдаги болаларга меҳр бергани-ю, бирок уйидаги дилбандига керакли меҳр, севгини бера олмаганини ҳам айтиб ўтди.
Мазкур оила билан олиб борилган психологик суҳбатлар якунида ота-она сифатида фарзандга вақт ажратиш, вақтида ва ўрнида меҳр кўрсатиш, боланинг ҳар бир ҳаракати, руҳиятидаги ўзгаришларни эътиборга олиш лозимлигини таъкидладим.
Боланинг ёши ва истакларига қараб муомала қилиш керак. Акс ҳолда бола қалбидаги орзу, севги, ҳурмат гуллари сўлади.
Ота-она сифатида шуни унутмайликки, оила асосий эҳтиёждир. Ҳузур, бахт, қувонч фақат оилада бўлади. Оила бир чаман бўлса, фарзанд унинг энг нафис гулидир. Боғимизда парваришланган гуллар рангимиз, ифоримиз ва яшаш тарзимизни ифодалайди. Оила қуриш бизни ота-она деган улуғ номга сазовор қилади. Баъзи ёшлар ота-оналик вазифасига тайёр бўлмасдан оила қурадилар. Ота-оналик масъулияти билан юзма-юз келганда эса довдираб қоладилар. Замон лаҳза сайин ўзгармоқда. Фарзанд улғайтиришда аввалги тарбия анъаналарининг баъзилари ҳозирги замонга мос келмаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Ота-она боланинг биринчи устозидир. Бола ота-онасидан кўриб, ўрганиб улғаяди. Бола тарбиясида ота-онанинг жавобгарлиги катта. Шу сабабдан фарзанд тарбиялаш санъат десак хато бўлмайди.
Боланинг кишилар билан муносабати бошланғич синф ўқувчиси давридаёқ шаклланади. Шахснинг ижтимоийлашуви — инсонлар ўртасидаги муносабат ва муомала маданиятини ўрганишидир. Ота-онанинг болага гўдаклик чоғидан севги, мехр бериши, тўғри парвариш ва тарбия қилиши унда ишонч туйғусини шакллантиради. Бу даврда ота-она ва фарзанд ўртасида илик., ёқимли таассурот уйғонади. Бола бошқалар билан ҳам шундай муносабатга киришади. Ота-она доим болани тинглаши, уни рағбатлантириши, унда севги, меҳр, ҳурмат, сабр-қаноат ва ишонч туйғуларини уйғотиши лозим. Боланинг ўзига ишониши, ўзини ҳурмат қилиши муҳим саналади.
Бундай саволлар бизни ҳамиша ўйлантиради. Мазкур мавзуда кўплаб китоблар ёзилган. Ягона ҳақиқат шуки, тарбия қанча эрта бошланса, шунча яхши. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ҳар бир бола алоҳида гавҳар ва ранг, бошқа-бошқа гулдир. Ота-оналик бахти бизга инъом этилган энг муқаддас, бебаҳо ҳадядир.
Гўдак она вужудида нишона берган кундан бошлаб, бўлажак ота-онага қуйидаги саволлар тинчлик бермайди:
Бу каби саволлар билан боламизнинг келажагини тасаввур этишга ҳаракат қиламиз.
Болаларнинг маънан етук, жисмонан соғлом бўлиши ота-она ва ўқитувчиларга боғлиқ. Мактаб боланинг иккинчи уйи ҳисобланади. Болани тарбиялашда унинг жисмоний, психологик ва генетик ривожланиш хусусиятларини эътиборга олиш керак. Масалан, 3 ёшдаги боладан ўз уйинчоғини ўртоғи билан уйнашни талаб қилиш тўғри эмас. Сабаби, бу ёшдаги болаларда бирор нарсасини яқинлари билан баҳам кўриш кўникмаси ҳали шаклланмаган бўлади.
Гарчанд ота-оналар фарзанди ўзларининг бир бўлаги эканлигини ўйласалар ҳам, бола ота-онанинг айнан нусхаси эмас. Ҳар бир бола – алоҳида характер соҳиби бўлган шахс. Шунинг учун ҳам бола тарбиясида қуйидагиларга эътибор бериш лозим: