Оламларга раҳмат Пайғамбар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оламларга раҳмат Пайғамбар

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, ул Зотга муносиб уммат бўлиш истагида 19 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида «Оламларга раҳмат Пайғамбар» шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди. Кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари, сийратлари қизлар томонидан кетма-кетликда ёритиб борилди. Оламларга раҳмат Пайғамбаримизнинг хулқлари, гўзал суннатларига эргашган инсонларнинг ҳаётлари тарихий воқеалар асосида ижро қилиб берилди. Хусусан, Салмон Форсий разияллоҳу анҳунинг Ислом динига киришлари, ҳақ дин йўлида машаққат чекканлари, Аҳли Китоблардан бўлмиш яҳудийларнинг Тавротда келган Расулуллоҳнинг хабарларини беркитишлари, аммо Абдуллоҳ ибн Салом бор ҳақиқатни айтиб мусулмон бўлиши, Охири замон Пайғамбарининг чиқиш вақти яқинлашганда хазражликлар ва яҳудийлар Пайғамбар биздан чиқади, дея қаттиқ низолашиши ва ниҳоят рисолат нури порлаб, бутун оламни мунаввар айлагани, Макка мушриклари, айниқса, Абу Жаҳл бошчилигидаги Макка зодагонларининг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга душманчилик қилиши, Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва унинг саҳобалари ҳамда дўстларини ҳимоя қилиб туриши талаба қизлар томонидан катта маҳорат билан ижро қилинди.  

Ҳар бир саҳна кўринишидан сўнг Расулуллоҳни мадҳ этувчи салавотлар куйланиб, кечага янада тароват бағишлади.

Тадбир ниҳоясида Мавлид ойи муносабати ила ўтказилган сийрат мусобақаси ғолиблари тақдирланди:

Қодирова Хуршида, Қудратова Муслима, Шуҳратова Марям (4-курс),

Нуғмонжонова Сабоҳат, Умаралиева Эъзозхон (3-курс)

Аббосхўжаева Марям, Собиржонова Муслима, Нажимова Ҳабиба (2-курс)

Абдураҳимова София, Баҳодирова Сора (1-курс) фаол иштироки учун тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларимиздан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хотин-қизлар бўлими ходимаси Абубакирова Мунира ва Тошкент Ислом институти мураббияси Суярова Зилола сўзга чиқиб йиғилганларни тадбир билан табриклади.

Н.Саидакбарова

 
Мавзуга оид мақолалар
Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани Савол Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат Жавоб Намоз давоми...

08:02 / 17.03.2017 6387
quotБатаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр давоми...

21:32 / 07.10.2023 1812
Абдуллоҳ ибн Масъуддан .Сизлар Рамазон ойиниқандай кутиб олардинглар, деб сўрашди. У киши .Бизнингкишилар давоми...

21:10 / 27.03.2023 2813
Ҳаммамизга маълумки, болаларнинг таълим жараёни ниҳоятда муҳим саналади. Уларнинг ҳар томонлама ўқишга давоми...

10:21 / 25.02.2018 5706