Мусулмон олимлар учун дунёвий мукофот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Россиянинг «РИА новости» хабарига кўра, Эрон ҳукумати мусулмон олимлари учун, Нобелъ мукофотига ўхшаш ўз мукофотларини таъсис этмоқчи эканликларини Эрон ФАРС агентлиги маълум қилди. Мамлакатнинг фан ва технология ишлари бўйича вице президенти Насрин Солтанҳе айтишича, «Ислом республикаси ҳукумати мусулмон оламида фаннинг ривожланиши ва уни рағбатлантириш ҳамда уни дунё миқёсида рақобатбардош қилиш учун «Улуғ Пайғамбар бутун дунё мукофоти»ни ҳар 2 йилда тақдим этиш мўлжалланмоқда». Ушбу мукофот фаннинг 3та соҳаси бўйича улкан муваффақиятларга эришган мусулмон оламининг олимлари ( шу жиҳатдан, Эрон ҳам бу улкан прогрессга эришган) учун ҳар 2 йилда берилади деб, агентлик Насрин Солтанҳенинг сўзларини таъкидлайди.

Маълумки, Нобелъ мукофоти ижтимоий-сиёсий, фан ва гуманитар фаолияти учун 1901 йилдан бери тақдим этилаётган дунё бўйича энг таниқли мукофотдир.

 

( РИА новости хабарларидан ) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
Охиратда инсонлар ўз умрларини, вақтларини қандай ўтказганлари ҳақида сўраладилар. Албатта, инсонга бу давоми...

18:59 / 14.12.2016 4950
 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда давоми...

16:49 / 17.10.2018 4769
Онамнинг айтишларича, болалигимда ҳам худди ҳозиргидек қизиқувчан, кўп савол берадиган, бир нарсани давоми...

19:18 / 23.02.2019 4546