Танлов натижаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Муборак Рамазони шарифнинг кириб келиши муносабати билан сайтимизда «Рамазоннинг менинг ҳаётимга таъсири» номли  кичик бир танлов эълон қилинган эди. Ушбу танлов мухлисларимиз томонидан қизғин тарзда кутиб олиниб, ўз якунига етди. Танловимиз ғолибларини сиз, азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. 

«Рамазоннинг ҳаётимга таъсири» танловимизда

3- ўрин соҳибаси Феруза Назарова ўзининг «Рўза билан илк танишув» мақоласи ила;

2- ўрин соҳибаси Дийдора Аҳмедова ўзининг «Менинг ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборган Рамазон» номли мақоласи ила;

1-ўрин соҳибаси Наргиза Усанбоева  ўзининг «Сўнгги ўғрилик» номли мақоласи ила ғолиб деб топилдилар.

Танловимизда ўзининг ажойиб мақолалари билан иштирок этган барча мухлис ва мухлисаларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳ таолодан келгуси Рамазони шариф ойига Ўзининг розилигидан умидвор бўлган ҳолатда, гўзал амаллар ила саломатликда етказишини сўраб қоламиз.

Ғолиблик муборак, азиз иштирокчилар!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Алвидо, эй нури Раҳмон, алвидо,Алвидо, эй кони ирфон, алвидо,Алвидо, эй қути иймон, алвидо,Алвидо, эй моҳи давоми...

06:03 / 20.04.2023 3359
    Мавлойимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг муқаддас китобида айтади  «Ҳаж маълум ойлардир. Кимки давоми...

19:18 / 12.02.2017 4916
Кейинги ўн йилликларда ишлаётган аёлларга бўлган муносабат сезиларли равишда ўзгарди уй бекаси мақомини давоми...

15:06 / 22.11.2016 4017
Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини давоми...

22:02 / 29.11.2023 4955