Islom.uz порталида байрам тантанаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Жорий йилнинг 20 октябрида «islom.uz» портали ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Байрам тантанасини фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари очдилар. Байрамда порталдаги барча сайтлар қатнашдилар. Ҳар бир сайт ўзининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ҳақида нутқ сўзлади ва келажакдаги режалари ҳақида баён қилдилар. Айниқса,« muslimaat.uz» сайти ўзининг видео роликли табриги билан байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Роликда «muslimaat.uz» сайтининг тарихи, сайтдаги бўлимлар, улардаги мақолалар, сайтнинг форуми ва фейсбукдаги саҳифаси ва ҳоказолар ҳақида ёритиб берилган. Видео ролик йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.
Барча сайтлар ўз чиқишларини тугатганларидан сўнг Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид сўз олиб, Islom.uz порталининг 10 йиллигига бағишлаб ёзган «Ўн ёшинг муборак!» шеърини ўқиб бердилар (http://muslimaat.uz/kutubxona/adabiyotlar/item/1514-o-n-yoshing-muborak#.Umjm3vlSiC9). Сўнгра «Islom.uz» порталининг 10 йиллигига бағишлаб эълон қилинган танлов натижаларига кўра «islom.uz» порталига атаб ёзилган мухаммас муаллифи Ҳамидуллоҳ Беруний олий ўрин соҳиби деб топилди ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Шайх ҳазратлари қолган иштирокчиларнинг барчаларини биринчи ўрин соҳиблари деб эълон қилдилар. Байрам якунида «muslimaat.uz» сайти «islom.uz» портали асосчилари ҳисобланган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига, Исмоил Муҳаммад Юсуфга ва Абу Муслимга шеърий табрикларини ва эсдалик совғаларини тақдим қилдилар (http://muslimaat.uz/bosh-sahifa/video/item/1518-tabriklar#.UmjsfflSiC8). Тадбирни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари порталнинг, унинг ходимларининг ва мухлисларининг ҳақларига хайрли дуолар қилиб якунладилар.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм БАЙРАМ ТАБРИГИ Қодир бўлган мўминмусулмон бандаларига ҳаж қилишни фарз давоми...

17:13 / 12.03.2017 5278
Муҳаммад Аҳмад 20 йил олдин  Сомалидан АҚШ га кўчиб ўтган. Ҳозирда ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги доимий ишидан давоми...

12:04 / 04.03.2017 10063
 Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан иймонга кирган эди. Аллоҳнинг Расулини давоми...

07:26 / 22.01.2017 3939
Эр хотинига диний масалаларни, шаръий ҳукмларни ўргатиши, ибодатга тарғиб қилиб туриши керак. Агар хотини давоми...

22:15 / 21.02.2023 4033