Ул устозни суймадингизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юзларидан нур ёғиб турган, Сўзларидан дур ёғиб турган, Қарашлари дин учун бўлган, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Кундузларин тунга улаган, Илм билан халқин белаган, Дардин ютиб, бирдан қулаган, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Дин йўлида машаққат чеккан, Боғбон мисол ниҳоллар эккан, Қалбларига озорлар етган, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Кўзларга ҳам келмай қўйди ёш, Гуноҳларга ботдик оёқ-бош, Қорин ғами бўлди фақат ош, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Юз ўгирган биздан саодат, Бу ишларга етмайди тоқат, Тоқат қилган Ҳазратим фақат, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Вафотингизга бир йил тўлган кун, Сизни жуда соғиндик бугун, Тополмасмиз излаб кун-у тун, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми? Аллоҳ бизга марҳамат айла, Устозимизни раҳмат айла, Ичимиздан олимлар сайла, Ҳазратимни кўрмадингизми? Ул устозни суймадингизми?

Юсуф Шоший

Мавзуга оид мақолалар
  Аллоҳ Таоло қудсий ҳадисда бундай марҳамат қилган «Мени бандам қандай гумон қилса, Мен шундайман. Мени давоми...

17:03 / 22.01.2017 5689
Бугун Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин Кўкча масжидида Қуръон мусобақаси 2018 танловининг Республика давоми...

21:32 / 07.04.2018 4768
Шайх ҳазратлари, мени болалар уйидагилар, тўғрироғи, беникоҳ туғилганларнинг тақдири давоми...

14:15 / 29.11.2016 5336